22 Апрель

Фарғона вилояти Қўштепа тумани Сармазор маҳалласида металлдан ясалган бадиий буюмларга бўртма усулда ишлов бериш – кандакорлик билан шуғулланувчи уста ҳунарманд Акрамхон Юнусов истиқомат қилади. У мисдан офтоба, патнис, чой идиш, кўза, қумғон, самовар каби бежирим маҳсулотлар ясайди.

20 Апрель

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 20 апрел куни Тошкент вақти билан соат 03:44 да Тожикистонда ер силкиниши содир бўлди. 

13 Апрель

Фарғона вилояти Ёзёвон тумани “Қорасоқол” МФЙ аҳолиси 8 йилдан бери ўз кўчаларини асфальтлаштириш йўлида кирмаган эшиклари қолмади.

12 Апрель

У эгаллаб турган лавозимидан ғараз мақсадларда фойдаланиб, 2019-2021 йиллар давомида ўзига асоссиз равишда жами 4 млрд сўм иш ҳақи ва устама ёзиб олган. Гумонланувчига нисбатан "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилган.

11 Апрель

“Андижон, Наманган ва Фарғона аэропортлари атрофи бино-иншоотлар билан зич ўралгани, уларни кенгайтириш имконияти чеклангани сабабли”, учта вилоятнинг ўртасида янги халқаро аэропорт қуриш таклиф этилмоқда. Бу борадаги режалар президентга тақдим этилди.

Муҳаммадаюб Алимов туғма II гуруҳ ногирони. 2006 йилда туғилган Муҳаммадаюб мактабда 9-синфда ўқийди.

2 Апрель

Давлат солиқ қўмитасининг навбатдаги Ҳайъат мажлисида бир нечта ҳудудда камчиликларга йўл қўйган раҳбарлар лавозимидан озод этилган.

1 Апрель

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 1 апрел куни Тошкент вақти билан 04:13 да Қирғизистонда ер силкиниши содир бўлди. 

31 Март

Иш юзасидан Фарғона тумани Хонқиз қишлоғига борганимизда, велосипедига тоғора ўрнатиб олиб егулик сотиб кетаётган киши эътиборимизни тортди. У одамларга йўл-йўлакай ҳасип сотарди. Сотувчи ортидан эргашиб у билан суҳбатлашдик. Ўзини Раҳматилла Тожиалиев деб таништирган ҳамюртимиз қишлоқда ҳасип ва пиширилган мол туёғи сотиш билан шуғулланар экан.

26 Март

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг “Фарғона вилоятининг Учкўприк, Ўзбекистон, Бешариқ, Қўштепа, Тошлоқ, Фарғона туманлари ва Қўқон, Марғилон, Фарғона шаҳарлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

23 Март

Фарғона вилояти Сўх туманида маст ҳолда профилактика инспекторига тан жароҳати етказган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

21 Март

Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи Сардор Мадғозиев китоб савдоси билан шуғулланади. У жойларда китоб дўконлари тармоғи фаолиятини йўлга қўйган. Ёш тадбиркор маҳаллий усталар ёрдамида сайёр дўконни велосипедга мослаштириб, аҳолини китоб билан таъминлашни йўлга қўйди.

Кўпроқ янгилик
Top