18 Июль

Хизмат бурчини бажараётган вақтида тан жароҳати олган 141 нафар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходими ҳамда соғлиғи ва мулкига зарар етказилган 16 нафар фуқаро жабрланувчи деб эътироф этилди.

17 Июль

Қорақалпоғистон Республикасида содир бўлган воқеаларни ўрганиш бўйича ишонч телефони ишга туширилди. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) хабар берди.

16 Июль

Қорақалпоғистонлик тадбиркорлар ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этмагани учун жавобгарликка тортилмайди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Қорақалпоғистондаги воқеаларни ўрганиш бўйича тузилган парламент комиссияси бугундан мустақил текширув ўтказишни бошлади. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) матбуот хизмати маълум қилди.

Kun.uz мухбири Қорақалпоғистонда бўлиб, норозилик намойишлари ва ундан кейин жорий этилган фавқулодда ҳолат режими ҳақида аҳолининг фикри билан қизиқди. Шаҳарда ҳаёт барқарор, бир маромга тушганини кўриш мумкин.

13 июндан Қорақалпоғистондаги МТТ йўлланмаларининг амал қилиш муддатлари вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги хабар берди.

15 Июль

Қонунчилик палатаси ва Сенат Қорақалпоғистон воқеалари юзасидан мустақил текширув ўтказиш учун қўшма комиссия тузди. Комиссияга омбудсман Феруза Эшматова раҳбарлик қилади.

14 Июль

Ҳукумат расмийлари ва бир қатор сиёсий таҳлилчилар Қорақалпоғистондаги воқеалар ташқи кучлар томонидан узоқ йиллар тайёрланган ҳудудий тажовуз эканини айтиб келишмоқда.

11 Июль

“Қорақалпоғистонда 2022–2024 йилларда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишни янада кучайтириш тўғрисида” президент қарори қабул қилинди.

10 Июль

Расмий баёнотга кўра фейк хабарлар хориждан туриб тарқатилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қорақалпоғистондаги интернет муаммоси туфайли қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қабул узайтирилишини маълум қилди. Вазирлик қабул муддатига аниқлик киритмаган.

8 Июль

Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан қўзғатилган жиноий иш бўйича 14 киши ҳибсга олинган.

Кўпроқ янгилик
Top