29 Август

Парламент комиссияси ва Жўқорғи Кенгес Бош прокуратурага таклиф киритди. Қилмишидан пушаймон бўлган, қарамоғида вояга етмаган фарзандлари бор, оилавий шароити оғир ва оилада ёлғиз боқувчи бўлган фуқароларга тайинланган қамоқ эҳтиёт чорасини енгилроғига алмаштириш сўралмоқда. Улар орасида аёллар ҳам бор.

26 Август

“Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги кенг нишонланади.

19 Август

Йўрға тувалоқлардан яна 672 таси Устюрт текислиги ҳудудига қўйиб юборилди. Жараён Давлат экология қўмитаси ва Falcon hunting solutions компанияси томонидан амалга оширилди.

15 Август

Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил июль ойида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия аъзолари 15 август кунидан яна иш бошлади.

11 Август

Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида Lacetti ва ЙПХ автомобили бўлган Nexia 3 ўзаро тўқнашди. Қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган биринчи машина ҳайдовчиси вафот этган.

8 Август

Қорақалпоғистон Республикаси кимё саноатида жорий январ-июн ойларида 4,7 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Kun.uz’га Қорақалпоғистон Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.  

30 Июль

Қорақалпоғистон Республикасига ички ишлар вазири тайинланди. Бу ҳақда “Давлат бошқаруви” канали хабар берди.

29 Июль

Қорақалпоғистонда комиссия аъзолари ИИВ ЖХХ ва ЖТСБ Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхонани бориб кўрди.

23 Июль

Ўзбекистон бош прокурори иштирок этган Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси сессиясида республикага янги прокурор тайинлангани маълум қилинди. Унга 2016—2017 йилларда Қорақалпоғистон прокурори бўлган Эркабой Тожиев тайинланди. 

22 Июль

Нукус шаҳридаги деҳқон бозорида 45 000 сўмдан мол гўшти сотилмоқда.

20 Июль

Жўқорғи Кенгеснинг бугун, 20 июлдаги сессиясида Қорақалпоғистондаги фавқулодда ҳолат режимини юмшатиш бўйича президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Кўпроқ янгилик
Top