Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистондаги воқеалар бўйича тузилган комиссия навбатдаги текширувини бошлади
Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил июль ойида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия аъзолари 15 август кунидан яна иш бошлади.
Аввал, Қорақалпоғистонда шу кунга қадар тўпланган маълумотлар ҳар томонлама ўрганилаётгани маълум қилинган эди.
Навбатдаги ўрганиш объектлари аввалги ўрганишларда шу кунга қадар тўпланган маълумотлар таҳлиллари асосида танланиб, баъзи маълумотлар қайта текширилиши ҳам кўзда тутилган.
Бундан ташқари, Қорақалпоғистондаги ҳолатлар юзасидан комиссия аъзолари фуқаролар мурожаатларини мунтазам қабул қилмоқда.
Комиссиянинг ишчи штабида фуқаролар қабули мунтазам ўтказиб келинмоқда. Олинган ҳар бир мурожаат комиссия томонидан назоратга олиниб, тегишли чоралар белгиланмоқда.
Комиссия ташаббуси билан ишга туширилган 1374 қисқа рақамли колл-марказ томонидан фуқароларнинг Қорақалпоғистондаги ҳолат ва содир бўлган ҳодисалар юзасидан мурожаатлари қабул қилинмоқда.
Мавзуга оид
18:00 / 26.08.2025
Мўйноқда отилиб чиққан катта босимдаги газ жиловланди
18:23 / 22.08.2025
Нукус шаҳрида чанг бўрони кузатилмоқда
11:19 / 19.08.2025
Қорақалпоғистонда майнинг учун махсус зона ташкил этилиши мумкин
07:42 / 16.08.2025