4 Октябрь

Вазирлар Маҳкамасининг Бухоро вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг 2022-2026 йилларда туристик салоҳиятини комплекс ривожлантириш тўғрисидаги қарорлари қабул қилинди.  

3 Октябрь

Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Токиода Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги катта вице-президенти Кеичиро Наказава билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё».

29 Сентябрь

Оммавий қабулда 586 нафар мурожаатчининг меҳнат ва бандлик, таълим, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик, кредит олиш, уй-жой таъмири билан боғлиқ масалалари кўриб чиқилди.

Президентнинг “Оролбўйи ҳавзасида сув ресурсларини иқлим ўзгаришига мос ҳолда бошқариш” лойиҳасини Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг “Қорақалпоғистон Республикасида “Борсакелмас” давлат буюртма қўриқхонасини ташкил қилиш тўғрисида”ги қарори  тасдиқланди.

28 Сентябрь

Жорий йил 29–30 сентябрь кунлари Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида «Орол балиқларидан 99 хил таом» гастрономик фестивали ўтказилади.

Қозоғистон Марказий давлат музейида қорақалпоқ халқининг бой тарихий-маданий меросини тарғиб қилишга бағишланган “Оролбўйи гавҳари” сайёр кўргазмаси очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

26 Сентябрь

Ўзбекистон ТИВ раҳбари музликлар бўйича юқори даражадаги йиғилишда иштирок этди.

24 Сентябрь

Қайси ҳудуд аҳолисида автомобиллар сони кўплиги тўғрисида маълумот берилди.

22 Сентябрь

2022 йил 1 октябрдан 2028 йил 1 январгача Қорақалпоғистондаги ёш тадбиркорларга ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш учун зарур асбоб-ускуналарни харид қилиш мақсадида Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали 7 йил муддатга қарз маблағлари берилади.

21 Сентябрь

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари Ўзбекистонда трансформация жараёнлари моҳияти ва мамлакат ривожланиши ҳудудий хусусиятларини аниқлаш мақсадида ҳудудлар иқтисодий ўсиши омили таҳлилини амалга оширди.

20 ва ундан кичик ёшда фарзандли бўлган аёллар сони тўғрисида маълумот берилди.

Кўпроқ янгилик
Top