Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мўйноқда «Орол балиқларидан 99 хил таом» фестивали ўтказилади
Жорий йил 29–30 сентябрь кунлари Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида «Орол балиқларидан 99 хил таом» гастрономик фестивали ўтказилади.
Фестивалдан кўзланган мақсад Қорақалпоғистонда, хусусан, Мўйноқ туманида ўзига хос бўлган гастрономик туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, ҳудудда маданий ва кўнгилочар тадбирлар сонини кўпайтириш ва бу орқали ҳудудга ташриф буюрувчи маҳаллий ва хорижий сайёҳлар сонини янада кўпайтириш билан изоҳланади.
Тадбир давомида маҳаллий ошпазларнинг балиқдан таомлар тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари, ошпазлар ўртасида беллашув, маҳаллий ҳунармандлар кўргазмалари, миллий эстрада ва фольклор ижрочилари, миллий рақс ансамбли томонидан концерт дастури ва бошқа кўнгилочар тадбирлар намойиши ҳамда мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
20:00 / 14.03.2026
Сирдарёда балиқ овлаганлар табиатга қарийб 520 миллион сўмлик зарар етказди
08:35 / 12.01.2026
Мўйноқда янги қудуқдан саноат миқёсида газ оқими аниқланди
23:25 / 27.12.2025
Навоийда ноқонуний тарзда қарийб ярим тонна балиқ овлаганлар ушланди
07:35 / 22.11.2025