8 Июнь

2021 йилнинг 8-10 июн кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси томонидан Бирлашган миллатлар ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) билан ҳамкорликда “Гендер зўравонликни содир этган шахслар билан ишлаш” мавзусида уч кунлик тренинг ўтказилади. 

7 Июнь

Жорий йил 6 июнь куни Самарқанд вилояти Ургут тумани Ғўс қишлоғи марказида спиртли ичимлик таъсири остида бир йигит иккинчи йигитни мих билан жароҳатлаб ўлдирди.

Самарқанд вилояти Ургут туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида ҳайдовчилардан бири вафот этган. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Жорий йил 6 июнь куни ижтимоий тармоқларда 5 июнь куни тунда Самарқанд вилояти Пайариқ туманида жойлашган савдо дўконига 20 киши бостириб келгани ҳақидаги видео тарқатилган. Вилоят ИИБ ахборот хизмати мазкур ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди.

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида ИИБ ходимининг хотини эрига тегишли машина билан йўлда кетаётган шахсни уриб юбориб, ҳодиса жойидан қочиб кетган. Оқибатда жабрланувчи вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги бошқаруви тузилмасига ўзгартириш киритилди. «Самарқанд вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари – Ургут эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбари» лавозими жорий этилди. Шунга кўра энди «Ургут» ЭИЗ раҳбари вилоят ҳокими ўринбосари ҳисобланади.

Самарқанд Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)нинг қиймати 3 миллиард еврони ташкил қилувчи «Яшил шаҳарлар» дастурига қўшилиш орқали барқарор ривожланишни режалаштиришни такомиллаштирадиган Ўзбекистондаги биринчи шаҳар бўлди. 

Самарқанд вилояти Тайлоқ туманида фермер хўжалиги ерини 5 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган фуқаро ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Самарқанд вилоятининг қатор шаҳар ва туманларида ичимлик суви таъминотида узилишлар кузатилмоқда. “Самарқанд сув таъминоти” корхонаси ушбу ҳолатга изоҳ берди.

6 Июнь

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида йўловчи аёл вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Серқуёш Ўзбекистонда инсонни ҳайратга солувчи маконлар жуда кўп. Яна бир бор юртимизнинг ўзига хослигини кўрсатиш мақсадида Самарқанд вилояти, Қўшработ туманидаги олис, тоғли Тўқмон қишлоғига бордик. Туман марказидан 20 километр узоқликдаги ушбу мўъжаз қишлоқда бир неча минг аҳоли яшайди.

Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи 26 ёшли шахс маст ҳолда 41 ёшли ҳамқишлоғини мих билан жароҳатлаган. Оқибатда жабрланувчи туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган. Бу ҳақда Kun.uz’га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Кўпроқ янгилик
Top