Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кечки дайжест: 7 ноябрнинг энг муҳим хабарлари
Якунланиб бораётган 7 ноябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.
Андижондан Урганчга поезд қатнай бошлайди
Фото: UzDaily
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Андижон шаҳридан Тошкентга № 94/93 тезюрар поездлари қатновини йўлга қўяди.
>>> Батафсил.
“Ўзбекистон темир йўллари” тузилмасига ўзгартишлар киритилди
Фото: railway.uz
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 октябрдаги 375-сонли қарорига мувофиқ, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ташкилий тузилмасига ўзгартишлар киритилди.
>>> Батафсил.
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Улуғбек Розуқулов Туркманистон президенти билан учрашди

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Улуғбек Розуқулов Ашхободда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди.
>>> Батафсил.
WikiLeaks сайтига хакерлар ҳужум қилди

WikiLeaks сайти АҚШ Демократлар партияси Миллий қўмитаси мактубларининг иккинчи қисмини эълон қилганидан сўнг хакерлар ҳужумига учради.
>>> Батафсил.
Саакашвили истеъфога чиқди
Фото: © РИА Новости
Украинанинг Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвили истеъфога чиққани ҳақида маълум қилди.
>>> Батафсил.
Курдлар ИШИД жангарилари эгаллаб олган шаҳарга юришни бошлади
Фото: Reuters
Курдлардан ташкил топган пешмерга ҳарбий бўлинмалари ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари томонидан эгаллаб олинган Баашика шаҳрига юришни бошлади.
>>> Батафсил.
Обама Трампга ядро кодларини ишониб бўлмаслигини таъкидлади
Фото: CNET
АҚШ президенти Барак Обама Республикачилар партияси номзоди Дональд Трампнинг шахсий твиттерини бошқаришдан четлаштирилишига муносабат билдирди.
>>> Батафсил.
Курд ҳарбий бўлинмалари Баашика шаҳрига кирди
Фото: AFP
Курдларнинг пешмерга ҳарбий бўлинмалари Ироқнинг Баашика шаҳрига кирди, деб хабар қилмоқда Rudaw агентлиги.
>>> Батафсил.
ИШИД етакчиси Мўсулдан қочиб кетди
Фото: «РИА Новости»
Ироқ армияси ИШИД террорчилик гуруҳи раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодийнинг Мўсулдан қочиб кетгани ҳақида маълум қилди.
>>> Батафсил.
Сўров: Сайловга 1 кун қолганида Клинтон Трампни кичик фарқ билан ортда қолдирмоқда
Фото: Reuters
АҚШ президентлиги учун Демократлар партиясидан номзод бўлмиш Ҳиллари Клинтон республикачилар партияси вакили бўлган рақиби Дональд Трампни 3 пунктга ортда қолдирмоқда.
>>> Батафсил.
Сиёҳсиз ёзувчи "абадий" ручка сотувга чиқди
Фото: Pininfarina
Pininfarina дизайнерлари (Италия) сиёҳсиз ёзадиган ручканинг янгиланган версиясини намойиш қилишди.
>>> Батафсил.
Шимолий кореялик дарвозабонга Ўзбекистон ўсмирларидан ўтказилган битта гол учун бир йиллик жазо

Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати гуруҳ босқичида Ўзбекистон U-16 термаси дарвозабонидан ғалати гол ўтказиб юборган КХДР посбони 2017 йилги жаҳон чемпионатидан четлатилди.
>>> Батафсил.
Инглизча инқилоб ва «Тахтлар ўйини». Якшанбанинг асосий 5 воқеаси

Якшанба кунги ўйинларда Англия чемпионатида яна пешқадам ўзгарди. «Арсенал» ва «Тоттенҳэм» ўзаро дуранг ўйнаб, «Ливерпуль» биринчи ўринга кўтарилди.
>>> Батафсил.
Россия чемпионатида драматик учрашув: 6та гол, 2 четлатиш ва 2 марта «камбэк»
Фото: Краснодар клуби матбуот хизмати
Россия чемпионатида 13-турнинг якунловчи учрашувида «Краснодар» «Оренбург»ни қабул қилди. Бу учрашув мавсумнинг энг ёрқин ўйинларидан бирига айланди ва деярли Ҳолливуд сценарийлари йўсинида кечди.
>>> Батафсил.