7 ноябрь туни ва 8 ноябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

ОАВ: Обама сайловлардан кейин ФҚБ раҳбарини ўз лавозимидан бўшатмоқчи

Фото: Getty Images

АҚШ президенти Барак Обама президентлик сайловларидан кейин Федерал қидирувлар бюроси раҳбари Жеймс Комини ишдан бўшатмоқчи. Батафсил>>>

Россия ва Тожикистон авиаалоқани давом эттиришга келишиб олдилар

© Flickr/ Alfredo Cottin

Россия транспорт вазирлиги ва Тожикистоннинг авиация соҳасидаги мутассадилари авиаташувлар масаласи бўйича музокараларни якунлашди. Батафсил>>>

Туркия ва АҚШ Раққада ўзаро ҳаракатланишга келишиб олдилар

© Ismail Coskun, IHA via AP

Туркия ва АҚШ Суриянинг Раққа шаҳрини жангарилардан озод қилиш бўйича биргаликдаги режани келишиб олдилар. Батафсил>>>

Хитойликлар энг замонавий кемаларга қарши ракетани намойиш қилишди

 © casic.cn

Хитойда товуш тезлигидан юқорироқ тезликка эриша оладиган кемаларга қарши дунёдаги учинчи ракета Хитойдаги кўргазмада намойиш қилинди. Батафсил>>>

Обама Хиллари Клинтонга овоз берганини маълум қилди

Фото: Reuters

АҚШ президенти Барак Обама сайловчиларга АҚШ президентлиги сайловларида Хиллари Клинтонга овоз берганини маълум қилди. Батафсил>>>

Дунёдаги биринчи музёрар танкер Арктикага синовдан ўтиш учун йўл олади

© BEST ENERGY Ltd

Суюлтирилган табиий газни ташиш учун мўлжалланган дунёдаги биринчи музёрар танкер 8 ноябрда Жанубий Кореядан Шимолий муз океанига синовдан ўтиш учун йўл олади. Батафсил>>>

Сомалида қуролли тўқнашув оқибатида 29 киши ҳалок бўлди

Фото: AFP

Сомалининг марказий қисмидаги Галькайо шаҳрида қуролли гуруҳлар ўртасида тўқнашув келиб чиқиши оқибатида 29 киши ҳалок бўлди ва 50 нафардан ортиқ киши жароҳатланди. Батафсил>>>

Давлат тўнтаришига уринишда айбланган қозоғистонлик тадбиркорга ҳукм ўқилди

Фото: Tengrinews

Остона суди тадбиркор Тохтар Тулешовни давлат тўнтаришини ташкил этишда айбдор деб топиб, 21 йилга озодликдан маҳрум этишга қарор қилди. Батафсил>>>

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро штати қарзини тўлай олмаяпти

Фото: Reuters

Бразилия ҳукумати Рио-де-Жанейро штатининг банк ҳисоб рақамларини музлатиб қўйишга қарор қилди. Батафсил>>>

Илон самолёт йўловчиларини қўрқитиб юборди

Youtube`дан лавҳа

Мексикада самолёт йўловчиларини номаълум сабабларга кўра самолёт бортида эркин юрган илон қўрқитиб юборди. Батафсил + Видео >>>.

Америкалик зоологлар уч янги қуш турини аниқлашди

Фото: 360tv.ru

Америкалик зоологлар Африкада бирйўла уч янги қуш турини аниқлашди. Батафсил>>>

Қозоғистонда Ravon автомобиллари йиғилади

Архив сурат

Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Аскар Мамин 7 ноябрда бир неча ишлаб чиқариш объектларига ташриф буюрди. Батафсил>>>

Хитойлик Нюрбургринг трассасида машинанинг икки ғилдирагида юриш бўйича рекорд ўрнатди

Фото: motor.ru

Хитойлик каскадёр Ханю Юэ Германиядаги Нюрбургринг трассасини машинанинг икки ғилдирагида бир марта тўлиқ айланиб чиқиб, трасса рекордини ўрнатди. Батафсил + Видео >>>

Мексикалик футболчи унга қизил карточка кўрсатган ҳакамни ўлдирди

Иллюстратив сурат

Мексиканинг Тулансинго шаҳрида 6 ноябрда ҳаваскорлик клубларининг учрашуви вақтида футболчи Рубен Ривера Васкес 59 ёшли ҳакам Виктор Трехони унга қизил карточка кўрсатгани учун ўлдириб қўйди. Батафсил>>>