Якунланиб бораётган 28 апрель Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Ўзбекистон

Фото: Uzairways.com

Юридик таълим тизимида катта ўзгариш бўлди
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги иккита ўтказиш пункти 15 майда очилади
Иссиқлик, иссиқ ва совуқ сув ҳисоблагичларини қиёслашдан ўтказиш тартиби ишлаб чиқилди
Абдулазиз Комилов «Марказий Осиё + Япония» мулоқотида иштирок этди
Ўзбекистонда милиция терговни махсус хоналарда ўтказади
“Нукус” аэропорти халқаро рейслар учун ёпилди

Жаҳон

Фото: Hurriyet

Саудия Арабистонида Мадинадаги теракт бўйича 46 киши қўлга олинди
Макрон сайловларга бир ҳафта қолганида Frexit таклиф этди
«Диктаторга йўқ!». Истанбулда биринчи май намойишлари, полиция куч ишлатди
Туркия ва Ҳиндистон доллардан воз кечиши мумкин
Биологлар ўлатнинг йўқолиб кетмагани сабабини аниқлашди
Швециядаги масжидда ёнғин юз берди
Пентагон: Сурия ва Ироқда коалиция ҳужумлари қурбонлари сони 350 нафардан ортиқ бўлди

Тошкентдаги бокс кечаси

Фото: Sports.uz

“Ўзбекистон” спорт мажмуасида бокс бўйича катталар ўртасида 29-Осиё чемпионатининг иккинчи кунги жангларига старт берилди. 

Унда биринчи бўлиб 56 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз, Рио-2016 бронза медали совриндори Муроджон Аҳмадалиев рингга кўтарилди. У ўз рақиби туркманистонлик спортчи Мурадов Шодликмуродни нокаутга учратди. 

64 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган ҳамюртимиз, Андижон бокс мактаби вакили Иқболжон Холдоров ҳиндистонлик Ашишга қарши жанг олиб борди ва рақиби устидан ғалаба қозонди. 

Мусобоқанинг иккинчи босқичида Ҳасанбой Дўсматов (49 кг) шри-ланкалик Паллеҳа Циванкани синовдан ўтказди ва ғолиб бўлди.  Унинг чорак финалдаги рақиби номи ҳам маълум бўлди