Эльмира Боситхонова янги лавозимга тайинланди
Хотин-қизлар қўмитасининг эндиликда собиқ раиси Эльмира Боситхонова янги тузилган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, «Нуроний» жамғармаси раиси Содиқжон Турдиев ҳам янги вазирликда вазир ўринбосарига айланган.

Kun.uz манбаси хабар беришича, Эльмира Боситхонова янги ташкил этилган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Элмира Боситхонова 1958 йилда туғилган, 1981 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтининг «даволаш иши» йўналишини тамомлаган. 1981-2011 йилларда шифокор-интерн, анестезиолог-реаниматолог, бўлим бошлиғи, Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси бош шифокори.
2011-2016 йилларда Бош вазир ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаган, кейин Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимига ўтказилган Эльмира Боситхонова 2019 йилнинг ёзида яна ҳукумат аъзолигига қайтарилган, 2020 йилнинг январида лавозимга қайта тасдиқланганди.
Эслатиб ўтамиз, 18 февраль куни Ўзбекистон Президентининг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ Бош вазир ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозими тугатилди.
Худди шу фармон билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тузилган.
- 18 февраль куни Қонунчилик палатаси депутатлари «Маҳалла» кенгаши раиси Раҳмат Маматовни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозимига номзод сифатида маъқуллашганди.
- 19 февраль куни Ички ишлар вазири ўринбосари Азиз Икромов ўз лавозимини сақлаб қолган ҳолда вазир ўринбосари лавозимига тайинланган, шунингдек, «Маҳалла» кенгаши раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Ботир Парпиев вазир ўринбосарларидан бирига айланган.
Тавсия этамиз
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
10 метрлик жарлик ичидаги чангалзорга тушиб кетган икки киши қутқарилди
Жамият | 12:20
-
Британия агентлиги Ўзбекистонда йирик инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди
Иқтисодиёт | 12:10
-
Ҳафта давомида ҳарорат +40 даражагача исийди
Спорт | 12:05
-
«Бавария» 34-марта Германия чемпионлигини қўлга киритди
Спорт | 11:58
Мавзуга оид

16:18 / 01.05.2025
Тошкент давлат тиббиёт университетига ректор тайинланди

18:58 / 18.04.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

20:45 / 15.04.2025
Сирдарё вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

17:07 / 07.04.2025