Ўзбекистон | 19:25 / 23.11.2024
37139
1 дақиқада ўқилади

Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси этиб тайинланди

Ўзбекистон мудофаа вазири лавозимида ишлаб келган генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов Давлат хавфсизлик хизмати раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.

Фото: Kun.uz

Қурбонов ДХХ раҳбари лавозимидан четлатилган Абдусалом Азизовнинг ўрнини эгаллайди.

55 ёшли генерал сўнгги беш йилдан буён Ўзбекистон Мудофаа вазирлигини бошқариб келаётган эди. Уч кун олдин Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан, ҳукуматнинг бошқа барча аъзолари қатори, вазир лавозимига маъқулланган эди.

Мудофаа вазирлигида унинг ўрнини ким эгаллаши ҳозирча маълум эмас.

Баҳодир Низамович Қурбонов 2015-2018 йилларда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаган, 2018 йил февралида унга генерал-майор ҳарбий унвони берилиб, Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони лавозимига тайинланган. 2019 йил февралида эса у Ўзбекистон мудофаа вазири сифатида иш бошлаган.

2021 йил 14 январда мудофаа вазирига генерал-лейтенант ҳарбий унвони берилганди.

Мавзуга оид