38 фоиз тадбиркорлар ислом молияси асосида ресурс олиш истагида — Президент
Президент Шавкат Мирзиёев ислом молияси борасида янги қонун лойиҳаси тайёрлангани, у қабул қилингач, банклар ислом молияси билан ишлаши мумкин бўлишини айтди. Бу 5 млрд долларлик қўшимча ресурс пайдо бўлишига туртки беради.

Фото: Президент матбуот хизмати
Тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровларда уларнинг 38 фоизи ислом молияси асосида ресурс олиш истагини билдирган.
Бу ҳақда тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, ўтган ойда микромолия ташкилотларига исломий шартлар асосида хизмат кўрсатишга рухсат берилди.
“Тайёрланган янги қонун лойиҳаси қабул қилинса, ислом молияси билан банклар ҳам ишлаши мумкин бўлади. Бу – янги молиявий хизматлар тақдим этилиши, кўп инвесторлар кириб келиши ва 5 миллиард долларлик қўшимча ресурс пайдо бўлишига туртки беради”, - деди Президент.
Аввалроқ, Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев ислом молияси тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилгани, лойиҳа йил охиригача парламентга киритилишини маълум қилганди.
Базавий қонунларимизни 2024 йилда якунига етказсак, қолган банкларда ҳам бу хизматлар оммалашишига ҳам талаб бор, ҳам шароит яратилади, деганди МБ раиси ўринбосари.
Ўзбекистонда ислом молияси
Ўзбекистон расмийлари банк сектори ва ташқи савдони ривожлантириш мақсадида ислом иқтисоди бошқаруви ва ислом молиявий институтларини жорий қилиш нияти ҳақида 2017 йилдан буён айтиб келади.
Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш мақсадида Ипак йўли банки Ислом тараққиёти корпорациясидан 2006 йили 2 миллион, 2010 йил 5 миллион, 2017 йилда эса 14 миллион доллар маблағ жалб қилган.
2018 йил июл ойидан бошлаб яна икки банк: Трастбанк ва Инфинбанк Ислом тараққиёти корпорацияси билан молиявий ҳамкорликни йўлга қўйди. Кўп ўтмай, Ислом тараққиёти корпорацияси Ўзбекистондаги 6та институт: Капиталбанк, Асакабанк, Туронбанк, Ҳамкорбанк, Ўзсаноатқурилишбанк, Asia Alliance bank билан шаръий-молиявий масалалар бўйича шартнома имзолади.
2021 йилда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов банкларда ислом дарчаларини очиш режалаштирилаётганини маълум қилганди.
2021 йил 1-4 сентябр кунлари Тошкентда Ислом тараққиёт банки бошқарувчилар кенгашининг 46-йиллик йиғилиши бўлиб ўтди. Саммитда ИТБ гуруҳи ва ўнта аъзо мамлакат ўртасида умумий қиймати 1,2 миллиард АҚШ долларига тенг 30 та молиявий келишув имзоланди. Шундан 330 миллион долларга тенг маблағ Ўзбекистон манфаатларини кўзлаб сарфланиши келишилди.
Ислом тараққиёт банки (ИТБ) гуруҳининг йиғилишида Ўзбекистон учун Иқтисодий имкониятларни кенгайтириш жамғармаси тузилди, шу билан бирга, ИТБнинг тўлов тизими ишга тушди.
2022 йилда Ўзбекистон ислом молияси бўйича нуфузли халқаро ташкилот – Ислом молия муассасалари учун бухгалтерия ва аудиторлик ташкилоти билан ҳамкорлик ўрнатди.
Шунингдек, 2022 йил 20 апрел куни имзоланган “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида”ги қонунда, микромолия ташкилотлари ислом молияси тамойиллари асосида қарзлар бериши мумкинлиги белгиланди.
2023 йил сентябр ойида тасдиқланган “Ўзбекистон-2030” стратегиясида камида 3 та тижорат банкида ислом молияси мезон ва тартибларини жорий этиш кўзда тутилган.
Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ижрочи директори Хане Салем Сонбол жорий йил март ойида Kun.uz'га берган интервюсида корпорация шу вақтгача Ўзбекистонда ислом молиясини ривожлантириш учун 750 млн доллар ажратгани, бундан кейин ҳам у мамлакатга бу йўналишда кўмак беришга тайёрлигини айтганди.
Тавсия этамиз
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп учинчи муддат, тинчлик музокаралари ва савдо уруши оқибатлари ҳақида гапирди
Жаҳон | 15:55
-
Ғазога қолдирилган «Papamobile», ядро қуролини эслаган Путин ва Покистонга сувни тўсиб қўйган Ҳиндистон — кун дайжести
Жаҳон | 15:11
-
Йирик қарз олувчилар учун алоҳида қоидалар ишлаб чиқилади
Ўзбекистон | 15:07
-
«CanSat Uzbekistan-2025» мусобақасининг финал босқичидан фоторепортаж
Ўзбекистон | 15:01
Мавзуга оид

20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади

21:49 / 08.10.2024
Мирзиёев МДҲ саммитида кўптомонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади

19:31 / 06.10.2024
Шавкат Мирзиёев Россияга боради

16:30 / 01.10.2024