Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
AP: АҚШда 1 млн долларлик қурол-аслаҳаларни Россия ва Хитойга сотганлар суд қилинмоқда
Иллюстратив фото
1 млн долларлик қурол ва аслаҳалар Американинг Кентукки штатидаги Форт-Кэмпбелл базасидан ўғирланган ва интернет орқали Россия, Хитой, Мексика ва бошқа мамлакатлардаги харидорларга сотилган. Бу ҳақда AP агентлиги хабар қилмоқда.
Маълумотларга кўра, 6 нафар америкалик ҳарбий хизматчи ва бир фуқаро жазонинг юмшатилиши эвазига айбларига иқрор бўлишган. Хусусан, кларксвиллик (Теннесси штати) Жон Робертс электрон фирибгарлик, АҚШ қуролли кучлар мулкини ўғирлаш ва сотиш мақсадида тил бириктириш, қуроллар экспортини назорат қилишга доир қонунни бузишда айбланмоқда. Гап пулемётлар ва милтиқлар қисмлари, бош кийимлар, ўқ ўтказмайдиган нимчалар, оптик нишонга олиш мосламалари, кўчма аккумуляторлар, тиббий ускуналар ҳақида бормоқда.
Робертс гумашталари билан суд ихтиёрига топширилган. Уларнинг ишини Нэшвилл суди кўриб чиқмоқда.
Мавзуга оид
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
22:43 / 30.01.2026
БМТ «муқаррар молиявий инқироз» хавфи остида экани маълум бўлди
16:08 / 30.01.2026
Трамп Путин кучли совуқ туфайли Киевга зарбаларни тўхтатиб туришини айтди
15:32 / 30.01.2026