Ёлғончини аниқлашда ёрдам берадиган 7 та белги

Кўпчилик Жеймс Бонд буюмлари ҳақида орзу қилади: соатлар, ўрнатилган лазерга эга кўзойнаклар. Албатта фильмлардаги 007 жосусига айланишимиз даргумон, бироқ уларга хос бўлган усулларни ҳаётда қўллашимиз мумкин. Масалан, ёлғонни аниқлаш учун.
Марказий разведка бошқармаси собиқ жосуси Жейсон Хансон (Jason Hanson) ўзининг “Ўзингни махсус хизмат услубида ҳимоя қил” китобида кундалик ҳаётда жосусликнинг усулларидан фойдаланиш мумкинлиги ҳақида ёзади. Масалан, ёлғонни аниқлашни ўрганиш. Бу инструментлар сизга ҳақиқатни аниқлаш, ёлғончи, ўғри ва иккиюзламачиларнинг асл башарасини очишда ёрдам беради.
Ёлғончини топишдан олдин ушбу одам сокинлик ҳолатида ўзини қандай тутишини аниқлашингиз, кейин эса қуйида келтирилган усуллардан фойдаланишингиз мумкин.

1. Аниқ бўлмаган жавоб
Ёлғоннинг биринчи белгиси – саволга тўғри жавоб беришдан қочиш. Масалан сиз: “Офисдан компьютерни сен ўғирладингми?” – деб сўрайсиз ва “Тушунмадим, сен мендан қандай қилиб шубҳаланишинг мумкин?” деган жавобни эшитасиз. Ёлғончи яна дунёдаги энг тоза кўнгил инсон экани, университетда староста бўлгани ва участка нозири унинг дўстилигини айтади.
Ростгўй одам унга ишонишингиз учун барча сабабларни санаб ўтирмайди. Саволга жавоб беради-қўяди.
2. Дин
Ёлғон устида қўлга тушган одам дин ёрдамида ўзини оқлашга ҳаракат қилиши мумкин. Масалан, агар ўғри “Қандай қилиб буни мен ўғирладим деган фикрга келдингиз! Ахир мен мормонман-ку! Улар қўлларини ўғрилик билан кир қилишмайди!” деса, рўпарангизда икки стандартли мормон тургани эҳтимоли катта.
3. Оёқлар
Кўпчилик ёлғончини юзидан аниқлаб олиш энг осон усул деб ўйлайди. Бироқ одамнинг оёғи кўпроқ маълумот бериши мумкин. Сизда ҳам шундай ҳолатлар юз берган бўлса керак. Бир киши билан ёнма-ён ўтириб, унга савол беряпсиз. Жавоб сифатида у оёғини қимирлатишни бошлайди. Бу унинг ёлғон гапираётганини англатиш эҳтимоли катта.
Бироқ баъзи одамлар суҳбат вақтида ҳар доим оёқларини қимирлатиши ҳақида унутманг.
Оёқлар бизни жуда кўп ҳолларда “сотиб қўяди”. Пошна қайси томонга йўналтирилганига қараб, одам қаерга кетишни истаётганини билиш мумкин. Агар бирор киши сиз билан суҳбатлашаётганида оёқлари эшик томонга йўналган бўлса, эҳтимол у уйга кетишни истамоқда.
Божхона ходимларини ҳам оёқларни кузатишга ўргатишади. Агар суҳбат давомида оёқлар божхона ходими томонга қараб йўналган бўлса, яширадиган нарсанинг ўзи йўқ. Оёқлар чиқиш томонга қараб йўналган бўлса, божхона ходими иш тоза эмаслигидан шубҳаланиши мумкин.

4. Ҳаракатсизлик
Жейсон ўз китобида ёлғончилар ўзини тошбақа каби тутиб, бошини тоши остига киргизиб, ҳаракатланмаслиги ҳақида ҳам ёзади.
5. Ўта самимий нигоҳ
Кўпчилик агар одам кўзини полга қадаса, алдаётган бўлади деб ўйлашади. Бундай эмас. Одамда пастга қараш учун ўнлаб сабаблар бўлиши мумкин. Масалан, уялиш.
Тасаввур қилинг: бошлиғингизни сизни чақириб, ҳисоботлар қаерга йўқолгани тўғрисида сўраяпти. Сиз улар қаерда эканини билмайсиз. Кўзингизни ерга қадайсиз. Ҳолатнинг ўзи шунақа, бу сиз учун нормал реакция. Айниқса сизни қўл остингиздаги ходим эмас, бошлиқ сўроққа тутаётгани ҳисобга олинса.
Ёлғончини аксинча ўта самимий нигоҳ “сотиб қўйиши” мумкин. Агар одам кўзингизга ўта самимий тикилса, бу унинг алдаётганини билдириши мумкин.
6. Гиперреакция
Ёлғончиларнинг кўпчилигини ёлғонда айбланганда кучли ҳаяжон билан жавоб қилишади. Гиперреакциянинг мақсади шубҳангиз учун сизда айбдорлик ҳиссини уйғотишга мажбур қилишдан иборат.

7. Жиноят ва жазо
Мана бундай воқеа юз берган. Ресторан кассасидан 50 минг рубль ўғирланган. Ким ўғирлаганини аниқлаш учун ходимларга анкета берилган. Унда “Бу одам қандай жазога лойиқ?” деган савол бор эди. Ходимларнинг бари “Ишдан бўшатиш” каби жавоблар ёзишган. Жавобларнинг фақат биттаси мана бундай бўлган: “Одамлар баъзида хато қилади. Бундай ҳолат бошқа такрорланмаслиги учун ўша одамга қаттиқ огоҳлантириш бериш лозим”. Одатда айбдор кишилар жазо енгилроқ бўлиши лозим, деб ҳисоблайдилар.
Ёдингизда бўлсин, бу усулларнинг бари ёлғончини аниқлаш бўйича юз фоизлик кафолат бермайди.
“Ўзингни махсус хизмат усулида ҳимоя қил” китоби материаллари асосида
Тавсия этамиз
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британия агентлиги Ўзбекистонда йирик инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди
Иқтисодиёт | 12:10
-
Ҳафта давомида ҳарорат +40 даражагача исийди
Спорт | 12:05
-
«Бавария» 34-марта Германия чемпионлигини қўлга киритди
Спорт | 11:58
-
Кам таъминланган оилаларга 19 млрд сўмдан ортиқ ҚҚС қайтарилди
Иқтисодиёт | 11:39
Мавзуга оид

14:13 / 25.03.2025
Фирибгарлар тузоғига энг кўп тушадиган одамлар тоифаси маълум қилинди

07:39 / 19.03.2025
Ажрашган жуфтликларга ҳиссиётларни унутиш учун 8 йил керак — олимлар

21:06 / 16.12.2024
Руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммолар пандемия даражасига етди – тадқиқот

18:36 / 20.09.2024