Британия томони Ўзбекистонда устувор соҳалар – инфратузилма, таълим, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялар каби йўналишларда йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда иштирок этишга қизиқиш билдирди.
Ўзаро манфаатли йўналишларда амалий ҳаракатларни жадаллаштиришга ва аниқ чора-тадбирлар белгилаб олишга келишиб олинди.
Буюк Британия Экспортни молиялаштириш агентлиги давлат органи ҳисобланади. Унинг асосий вазифаси кредитлар, кафолатлар тақдим қилиш, суғурталаш, маслаҳат кўмагини бериш ва бошқа йўллар билан ёрдам кўрсатиш орқали Британия товарлари ва хизматлари экспортини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришдан иборат.











