Жаҳон | 14:49 / 26.11.2023
24376
8 дақиқада ўқилади

Украинага рекорд даражада дронлар ҳужуми ва йўлга чиққан поезд-ошхона. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 640-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Зеленский Украина Қора денгиздаги ғалла ортилган кемалар ҳимояси учун ҳарбий кемалар билан таъминланиши ҳақида айтди.
  • Bloomberg маълумотига кўра, ЕИ давлатларининг бир гуруҳи Россияга қарши тайёрланаётган санкцияларни юмшатишни таклиф қилган.
  • Евроиттифоқ Украинага порт инфратузилмасини таъмирлаш учун 50 миллион евро ажратилишини маълум қилди.
  • Россия Киевга Украина тарихидаги энг кенг кўламли дронлар ҳужумини амалга оширди. Уриб туширилган қурилмалар — қора тусли Shahed дронлари парчалари — тураржойлар устига қулаган.
  • Украина энергетиклари РФ қўшини энергетика инфратузилмалари бўйлаб ёппасига ҳужумларни бошлаганини маълум қилди.
  • Дума депутати Александр Хинштейн Пенза раҳбари Александр Басенкони танқид қилди, ҳудуд раҳбари мактабларда урушда ҳалок бўлганлар хотирасига ёдгорлик тахталари ўрнатишни тўхтатишни таклиф этганди.
  • Россияда сафарбарлик эълон қилинганидан буён тўрт мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилар қисмлардан қочиб кетган, деб хабар берган «Медиазона» ҳарбий кемалар сайтидаги маълумотларни ўрганган ҳолда.
  • Полиция Москва областида Wildberries омборхонаси ҳудудида рейд амалга оширди. У ерда ишловчи мигрантларга ҳарбий комиссариатга бориш учун чақирув қоғози топширилган.

Киев бўйлаб дронларнинг ёппа ҳужуми

25 ноябрга ўтар кечаси Россия ҳарбийлари Украина бўйлаб ёппасига зарбалар берди, Украина ҚК ҳаво кучлари қўмондонлиги берган хабарга кўра, рекорд миқдорда «Shahed-131/136» типидаги камикадзе дронлар учиб келган. Украин ҳарбийлари ҳисоб-китобларига кўра, Украинага 75 та учувчисиз учиш қурилмалари икки йўналишда — Краснодар ўлкаси ва Курск областидан (улардан 74 таси уриб туширилган) учирилган.

Украинанинг камида олтита областида: Киев, Суми, Днипропетровск, Запорижжя, Миколайив ва Кировоград областларида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишлаган. Ҳужумнинг асосий йўналиши Киев бўлган.

Ҳужум оқибатида беш киши яраланган, улар орасида 11 ёшли бола ҳам бор. Жабрланганларнинг уч нафарида стрессга ўткир реакция кузатилган, икки нафарида оёқ-қўлларида кесилган жароҳатлар бор. Киев шаҳрининг Соломенск районида дрон парчаси тушиши оқибатида болалар боғчаси ҳудудида ёнғин чиққан, атрофдаги уйларнинг деразалари синиб кетган. Бундан ташқари, беш қаватли уйнинг иккинчи қавати шикастланган, у ерда икки аёл қамалиб қолган (кейинроқ уларни қутқаришга муваффақ бўлинган). Яна бир дрон парчаси очиқ жойга тушиб, ёнғин рўй берган.

Киев осмонида учаётган дрон ва унга қарата ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари зарбаси
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Дронлар ҳужуми вақтида Киев осмонидаги манзара
Vladyslav Sodel / Reuters / Scanpix / LETA
Соломенск районидаги дрон қулаган тураржой ҳовлисида ишлаётган қутқарувчи
Yan Dobronosov / Global Images Ukraine / Getty Images
Россия дронларининг Киевга ҳужуми оқибатида шикастланган боғча биноси
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Киевликлар россияликлар дрони зарбаси оқибатида ҳосил бўлган ўра ёнида
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий хизматчи Россия ҳужуми вақтида вайрон бўлган болалар боғчаси биноси томида
Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA
Латвия президенти Эдгар Ринкевич твиттер саҳифасида 25 ноябрга ўтар кечаси Киевдаги бошпаналардан бирида олинган фотосуратни жойлаштирди. Ринкевич ўша куни ишчи ташриф билан Украинага келганди
Россия дронлари ҳужуми вақтида Киевда шикастланган уйлардан бирининг аҳолиси
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA

Киев яқинидаги украин ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари

Украина ҚК жангчилари Киев яқинидаги ҳаво ҳужумидан мудофаа қисмида навбатчилик қилмоқда. Улар Flakpanzer Gepard русумли ўзиюрар зенит артиллерия қурилмасини бошқаради. Зенит замбарагига эга мазкур танк 1970-йиллар ўрталаридан Германия, Белгия ва Нидерландия армияларида хизмат қила бошлаган. У зирҳли техникалар колоннаси ва стационар объектларни вертолёт ва самолётлар ҳужумидан ҳимоя қилишга мўлжалланган. Қурилма исталган ҳаво шароитида рақибнинг интенсив радиоэлектрон кураш воситаларини енгиб ўтиб, кичик ва ўрта масофадаги нишонларни йўқ қила олади.
Kostya Liberov / Libkos / Getty Images
Kostya Liberov / Libkos / Getty Images
Kostya Liberov / Libkos / Getty Images
Kostya Liberov / Libkos / Getty Images

Ҳар куни 10 минг порция овқат тайёрланадиган ошхона поезд

«Укрзалізниця» (Украина темирйўллари) 23 ноябр куни дунёдаги илк Food Train йўлга тушгани ҳақида эълон қилди. Бу ошхона поезд бўлиб, у беш-етти кун автоном режимда ишлай олади. Унда шўрва, бўтқа, салатлар ва бошқа таомлар тайёрлаш мумкин — кунига жами 10 минг порция атрофида.

Лойиҳа Ҳовард Баффет фонди (америкалик миллиардер Уоррен Баффетнинг ўғли) томонидан молиялаштирилган. 23 ноябр куни поезд илк рейсини амалга ошириш учун йўлга чиқди — Киевдан Харкив орқали Изюмга.

«Унда тайёрланган таомлар ҳар куни фронт яқинидаги ҳудудларда бизнинг ҳимоячиларга ёрдам бераётган кишиларга миннатдорчилик сифатида тарқатилади: булар ФВДХ ходимлари, полициячилар, медиклар, темирйўлчилар, кўнгиллилар», — деган Украина жамоалари, ҳудудлари ва инфратузилмаларини ривожлантириш вазири, Украинани қайта тиклаш масалалари бўйича вице-премер Олександр Курбаков. «Укрзалізниця» поездда тайёрланган таомлар озиқ-овқат танқислиги кузатилаётган ҳудудлар аҳолисига ҳам берилишини қўшимча қилган.

Ошхона поезд йўлга тушишидан олдин маҳсулотлар солинган қутини олиб ўтаётган ошпазлар
Sergei Supinsky / AFP / Scanpix / LETA
Поезддаги олти вагондан биридаги таом тайёрлаш жараёни
Anadolu / ddp / Scanpix / LETA
Ошхона поезд биринчи рейсини 23 ноябр куни, АҚШда Шукроналик куни нишонланаётганида амалга оширди. Поездда ушбу байрамга хос таом — димланган курка пиширилган. Составни илк рейсга жўнатиш маросимида АҚШ элчиси Бриджит Бринк қатнашди.
Sergei Supinsky / AFP / Scanpix / LETA
Ошхона поезд ишчилари Харкивдаги темирйўл вокзалида одамларга егулик тарқатмоқда
Anadolu / ddp / Scanpix / LETA
Ошхона поезд вагони деразаси ортидаги ишчилар
Viacheslav Ratynskyi / Anadolu / ddp / Scanpix / LETA

Украина ҚКнинг Суми областидаги позициялари

 

Украина давлат чегара хизмати ҳарбийлари Суми областидаги позицияда йиғилиш ўтказмоқда
Hanna Arhirova / AP / Scanpix / LETA

 

Украиналик чегарачилар танаффус вақтида
Hanna Arhirova / AP / Scanpix / LETA
Украина давлат чегара хизмати катта сержанти Олександр Назаренко
Hanna Arhirova / AP / Scanpix / LETA
Суми областида тинч аҳолининг вайрон бўлган уйи
Hanna Arhirova / AP / Scanpix / LETA
Украиналик икки чегарачи зобит ўз позициясига кетмоқда
Hanna Arhirova / AP / Scanpix / LETA
Муаллиф:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид