Жамият | 04:03 / 17.09.2015
5945
3 дақиқада ўқилади

KUN.UZ дайжести: 16 сентябрда рўй берган энг қизиқарли хабарлар

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 16 сентябрь куни рўй берган энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Цукерберг Facebook’да “дислайк” тугмасини яратишга ваъда берди>>

Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг фойдаланувчилар билан мулоқотнинг навбатдаги сессияси чоғида тармоққа “дислайк” тугмасини киритишга ваъда берди

Қирғизистонлик 25 ёшли Назирбек қўлсиз кунига 1000 сомгача пул ишлаб топишни ўрганди>>

Қирғизистоннинг Жалол-Обод вилояти Ноокент туманида истиқомат қилувчи биринчи гуруҳ ногирони Назирбек Тайлаков компютерларни созлаш орқали кунига 700-1000 сом (ўртача 15 доллар) пул ишлаб топмоқда.

Chevrolet бренди Ўзбекистонда энг оммавий бренд бўлди>>

Ўзбекистонда энг оммавий бренд бўлиб Chevrolet бренди ҳисобланмоқда. Бундан Google компаниясининг таҳлилий ҳисоботида келтирилган маълумотлар дарак бермоқда.   

Тайвань автомобилсозлик компанияси европаликларга “Тесла”нинг рақобатчисини намойиш қилишди>>

Тайваннинг Thunder Power компанияси Франкфурт автосалонида Tesla Model S моделига рақобат қилиши мумкин бўлган электр седанни илк бор намойиш қилди.

Hyundai премиум моделнинг биринчи прототипини кўрсатди>>

Hyundai компанияси Лос-Анжелесдаги санъат музейида Vision G номли янги концептуал купе тақдимотини ўтказди. Ишлаб чиқарувчи “Бўлажак премиал моделлар оиласининг бошланмаси” деб атади

Samsung`нинг дунёдаги биринчи эгилувчи экранли смартфони январда ишлаб чиқарилиши мумкин>>

Samsung компанияси дисплейлар ишлаб чиқариш соҳасида ўз инновацион лойиҳалари билан рақобатчиларини ортда қолдириб келмоқда. 2010 йилда компания дунёда биринчи Super AMOLED дисплейли смартфонни ишлаб чиқарган бўлса, 2015 йилда икки томони эгилган экранга эга илк Galaxy S6 Edge смартфонини тақдим этди.

Йилнинг энг яхши автомобили номига даъвогарлар рўйхати эълон қилинди>>

«Дунё йил автомобили» танлови (World Car of the Year, WCOTY) ташкилотчилари Франкфуртдаги автосалонда 2016 йилнинг энг яхши автомобили номини қўлга киритишга даъвогар автомобиллар рўйхатини эълон қилди.

Тожикистон миллий валюта учун рамз ўйлаб топади>>

Тожикистон миллий банки маҳаллий валюта – сомонийнинг халқаро белгисини яратиш бўйича танлов эълон қилди