Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева Туркманистондаги халқаро конференцияда иштирок этди
Унинг таъкидлашича, ушбу форум келажак авлодлар манфаати учун ҳамжиҳатликда ишлаш, тажриба алмашиш ва ўзаро самарали алоқалар учун янги имкониятлар очади.
Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева 29 март куни Ўғилжаҳон Гурбангулиевна Атабаева таклифига биноан Туркманистонда ташкил этилган «Тинчлик ва ишонч йили: болалар учун халқаро фаолиятни ривожлантириш» номли халқаро конференцияда иштирок этди.
«Халқларимизни нафақат қўшничилик, балки асрлар давомида шаклланган қон-қардошлик алоқалари, умумий маданият ва буюк тарих боғлаб туради. Айниқса, Гурбангули Бердимуҳамедов номидаги хайрия жамғармасининг фаолияти менда катта таассурот қолдирди — бу болаларга ғамхўрлик, масъулият ва самимий муҳаббатнинг ёрқин намунасидир», деб ёзди Саида Мирзиёева.
Унинг таъкидлашича, форум келажак авлодлар манфаати учун ҳамжиҳатликда ишлаш, тажриба алмашиш ва ўзаро самарали алоқалар учун янги имкониятлар очади.
«Биз ҳамкорликка доим тайёрмиз ва биргаликда фарзандларимиз учун бундан ҳам кўпроқ ишларни қила олишимизга ишончимиз комил. Чунки уларнинг бахти — бизнинг умумий келажагимиздир», деб ёзди Саида Мирзиёева.
Мавзуга оид
17:16 / 01.07.2026
«Тамерлано» операси Парижни забт этди - Саида Мирзиёева
18:37 / 30.06.2026
Саида Мирзиёева ЮНЕСКО бош директори билан учрашди
08:17 / 30.06.2026
Саида Мирзиёева: Франция билан стратегик шериклик янада мустаҳкамланади
16:27 / 26.06.2026