KUN.UZ дайжести: 28 сентябрда рўй берган энг қизиқарли хабарлар
Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 28 сентябрь куни рўй берган энг мухим ва қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.
Ижтимоий тармоқлардан репортажлар: «Қизил супер Ой». ФОТОЖАМЛАНМА>>
28 сентябрга ўтар кечаси Евросиёнинг ғарбий қисми, Шимолий Африка ҳамда Шимолий ва Жанубий Американинг шарқий қирғоқлари аҳолиси ноёб астрономик ҳодисалари — «супер Ой» ва унинг тўлиқ тутилиши ҳолатини кузатишди. Ой сатҳига Ер соясининг тушиш натижасида у бир муддат қизил рангда қизил тус олди.
Мексикалик 2 балиқчи ҳалокатга учрагач, 4 кун давомида музлаткичда жон сақлади>>
Мексикалик ҳарбийлар 4 кун олдин йўолиб қолган икки балиқчини очиқ денгизда музлаткич ичига кириб олган ҳолда сузаётган алфозда топиб олишди. Бу ҳақда Noticias MVS хабар берган.
ВИДЕО: Астанада тўй кортежи йўлда ҳаракатланиш қоидаларини жиддий равишда бузгани аниқланди>>
Қозоғистонда йўл ҳаракати қоидаларига умуман амал қилмаган машиналар гуруҳи мобил камераларнинг эътиборига тушган.
Швецияда илк марта реклама учун ҳижоб кийган қиёфадан фойдаланилди>>
Швециянинг H&M фэшн-ретейлери ўз маҳсулотларининг рекламасида илк марта ҳижоб кийган қиёфадан фойдаланди. 23 ёшли Мариах Идриссий Close the Loop компаниясининг янги юзларидан бирига айланди. Компаниянинг бу борадаги девизи «Модада ҳеч қандай қоидалар бўлмайди» деган маънода янграмоқда, деб ёзади Metro нашри.
Австралияда қирғоқнинг бир қисми сув остига кетди>>
Австралияда кемпинг ўрнида ер ўпирилиши оқибатида қирғоқнинг бир қисми сув остига кетди. Бу ҳақда Stuff.co сайти хабар берди.
Ҳаж технологияси: Маккадаги ҳаёт ва мамот тиқилинчлари қандай бошқарилади? >>
Ҳар йили Саудия Арабистонининг аҳолиси бир ҳафта давомида уч миллионга кўпаяди. Чунки Зулҳижжа ойининг дастлабки 10 кунида бутун дунёдан мусулмонлар ҳаж ибодатини адо этиш учун Макка шаҳрига келади.
Олма-ота яқинидаги тоғларга "биринчи қор" ёғди>>
Қозоғистоннинг жануби-шарқидаги Олма-ота шаҳри атрофидаги тоғли ҳудудда биринчи қор ёғди.
iPhone’нинг янги моделлари 3 кун ичида рекорд даражада сотилди>>
Янги iPhone 6s ва iPhone 6s Plus моделларининг сотилиш даражаси 3 кун ичида барча рекордларни янгилаб, 13 млн донага етди. Сотувлар 25 сентябрь куни бошланган эди.
YouTube`нинг рекламаларсиз пулли обунаси қачондан бошланиши маълум қилинди>>
YouTube рекламаларсиз пулли обунани 2015 йил 22 октбярдан бошлаши мумкин, дея хабар бермоқда AndroidAuthority каналлар эгаларига маъмурият юборган мактабга асосланган ҳолда.
Янги “Бонд”ни тасвирга олишда йўқотилган машиналар нархи рекорд ўрнатди>>
Жеймс Бонд ҳақида олинган янги «007: Спектр» фильмида уни тасвирга олиш вақтида йўқотилган автомобиллар нархи бўйича рекорд ўрнатилди. Бу ҳақда The Daily Mail нашри франшизадаги мураккаб трюклар бўйича бош координатор Гари Пауэлл берган маълумотга асосланиб хабар қилди.
Doogee T6 смартфони 6000 мА•с ҳажмли аккумулятор билан таъминланади>>
Doogee компанияси T6 номи остида узоқ вақт ишлатишга мўлжалланган янги смартфон устида иш олиб бораётгани маълум бўлди.
Блогерлар янги iPhone`ларнинг сув ўтказмаслигини синовдан ўтказишди>>
Apple компаниясининг iPhone 6s ва iPhone 6s Plus смартфонлари сув ўтказмаслик синовидан муваффақиятли ўтди, дея хабар берди International Business Times.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Саида Мирзиёева Туркманистондаги халқаро конференцияда иштирок этди
Ўзбекистон | 00:41
-
Трамп фирибгарлик учун қамалган Nikola Motor асосчисини афв қилди
Жаҳон | 23:56 / 29.03.2025
-
Шавкат Мирзиёев Мьянмадаги ҳалокатли зилзила юзасидан ҳамдардлик билдирди
Жаҳон | 23:38 / 29.03.2025
-
Пентагон 75 мингдан ортиқ ходимни ишдан бўшатишга тайёрланмоқда
Жаҳон | 22:55 / 29.03.2025