Light | 22:30 / 06.03.2018
32449
3 дақиқада ўқилади

"Қалбдан чиққан сўз қалбга етиб боради": Шарқ фалсафаси дурдоналари

Шарқ фалсафаси Қадимий Греция фалсафаси билан деярли бир вақтда пайдо бўлган ва у жаҳон фалсафасининг йирик саҳифасини намоён қилади. Бежизга "Шарқ масаласи нозик" деб айтишмайди. Бу ҳамма нарсада ўз аксини топади: турмуш тарзида, менталитетда, маданиятда, маънавий қадриятларда. Fit4brain.com Шарқ фалсафаси дурдонлари намуналари билан бўлишди.

  1. Қалбдан чиққан сўз қалбга бориб етади, шунчаки тил учида айтилган сўз эса - қулоқдан уёғига ўтмайди.
  2. Қудратли инсонга ачининг — у куч-қувватидан маҳрум бўлиши мумкин; бадавлат кишига ачининг — у қашшоққа айланиши мумкин; олимга ачининг — у нодонлар орасида адо бўлади.
  3. Мунажжимлик билан шуғулланувчи инсон бидъатчиликка ғарқ бўлади; ал-кимё билан шуғулланувчи киши қашшоқлик гирдобида қолади; қонунлар билан шуғулланувчилар эса ёлғонлар "ёмғири" остида қолади.
  4. Берган ваъдангни устидан чиқсанг, у сенинг қулинг ҳисобланади, оғзингдан чиққан сўз эса сенинг соҳибингдир.
  5. Ўлим — сенга қарата узилган ўқ, ҳаёт эса - ўқнинг сенгача етиб борган лаҳзаси.

     

  6. Қизаришга мойил кишиларнинг қалби қора бўлиши мумкин эмас.
  7. Заиф инсон устидан қозонилган ғалаба мағлубиятга тенгдир.
  8. Ёқтирмаган кишиларимиз ёрдамига муҳтож бўлиш буюк бахтсизликдир.
  9. Ҳамма нарсанинг ёруғ томонини кўра билинг, агар ундай томони бўлмаса, қоронғуси ярқирамагунича артинг.
  10. Бахтсизларга бахт улашишдан катта бахт йўқдир.

     

  11. Сиз излаётган бахт сиз билан изма-из юрган соянгиз кабидир: унинг кетидан қувиб ета олмайсиз, ундан қочсангиз - у сизнинг ортингиздан қувади.
  12. Иштаҳа -биринчи луқма ортидан, низо эса - биринчи сўз ортидан келади.
  13. Охир-оқибат бизни хотиржамлик сари етакловчи ташвиш яхши ташвишдир.
  14. Бир ўқ билан икки қуённи қулатиб бўлмайди.
  15. Йўлингиздан тошларни олиб ташловчи кишини ҳақиқий дўст деб билинг.

     

  16. Эрталаб қуёш чиққанида унинг нурлари сизгача етиб боришига имкон беринг.
  17. Мулоқотдан сўнг қалбингизни ёруғлик ва завққа тўлдирувчи инсонларни ардоқланг.
  18. Йиллар ҳукмини ўтказа олмайдиган гўзаллик бор, бу қалб гўзаллигидир.
  19. Биз ўзимиз озиқлантирувчи нарсаларгина ҳосил беради, табиатнинг мангу қонуни шундай.
Тайёрлаган:  Лола Раҳманбаева

Мавзуга оид