Маданий мерос агентлигига кўра, “Шарқ” нашриёти бинолари жуда ташландиқ ҳолатга келган, шу сабабли ҳам уларни маданий мерос миллий рўйхатидан чиқариш ва уларни хусусийлаштириш асосли. Бу борада мутахассислардан экспертиза хулосалари олинган, аммо жамоатчиликка эълон қилинмаган. Давлат активларини бошқариш агентлиги эса хусусийлаштириладиган бинолар бузилмаслигини, жараён аукцион орқали кечишини ваъда қилмоқда.

Пойтахтда яна бир тарихий иншоот хусусийлаштирилади. Гап Тошкент шаҳар Буюк Турон кўчаси 41-уйда жойлашган “Шарқ” нашриёт-матбаа корхонаси бинолари ҳақида кетмоқда.

XX асрда бунёд этилган бу иншоот Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатидан чиқарилди. Миллий рўйхатга ўзгартириш эса Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 январдаги қарори билан киритилди. Мазкур тарихий бинолар нима сабаб миллий рўйхатдан чиқарилди? Энди бу бинонинг тақдири нима бўлади? Жойлар бузиладими ёки қолади? Масъуллар журналистларнинг бу борадаги саволларига жавоб беришди.

Маданий мерос агентлиги директори Баҳодир Абдукаримовнинг айтишича, 3 гектардан ошиқ ҳудудни эгаллаган айрим бинолар маданий мерос сифатида аҳамиятсиз, уларнинг рўйхатдан чиқарилиши мақсадга мувофиқ бўлган.

Ҳаммаси бизнинг мутахассисларимиз, бундан ташқари олимларимиз билан чиқиб ўрганилди. Ҳақиқатан бу ерда тарихий аҳамиятга эга бўлган объектлар борлиги эътироф этилди. Айнан Буюк Турон кўчаси 41 объектнинг рўйхатдан чиқарилишига сабаб бир неча гектар жойда бир нечта бино [бор]. Асосан ишлаб чиқариш бинолари турибди. Шу сабабли бу яхлит комплекс сифатида бўлганлиги учун буни чиқариб туриб, чап тарафда бино [УзА] турибди, А биноси рўйхатга киритилмаган бўлса ҳам(энди ўша вақтда рўйхатга киритилмай қолган), биз буни хусусийлаштирилгандан кейин ҳам қонун бўйича маданий мерос объектлари рўйхатига киритишга ваколатимиз бор.

Ҳамма биноларни рўйхатга киритамиз, шу билан бирга, музей биноси, Вазирлар Маҳкамаси биноси ҳам рўйхатга киритилмай қолган. Биз бу биноларни модернизм бинолари сифатида рўйхатга киритишга қарор лойиҳасини тайёрлаяпмиз, уни ҳам эълон қилиб кўрсатамиз”, –