Жаҳон | 08:38 / 27.02.2020
49810
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони зиёратчиларнинг мамлакатга киришини вақтинчалик тақиқлади 

Фото: Rashidan Ab.Latif / EyeEm

Саудия Арабистони расмийлари Макка шаҳрида Умра амалини бажариш ва Мадинада Набавий Масжидни зиёрат қилиш учун келадиган фуқароларнинг мамлакатга киришини вақтинча тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда подшоҳликнинг Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилган.

«Умра амалини бажариш ва Набавий Масжидни зиёрат қилиш учун подшоҳликка кириш вақтинча тўхтатилди», - дея хабар берди вазирлик Twitter’да.

Бундан ташқари, Ташқи ишлар вазирлиги «янги коронавируснинг тарқалиши хавфи» бўлган мамлакатлар фуқароларининг сайёҳлик визалари бўйича кириши тўхтатилаётгани ҳақида маълум қилди.

Бундан олдин, коронавирус яна учта давлатда аниқлангани, Германияда эпидемия бошлангани, Литвада фавқулодда ҳолат эълон қилингани хабар берилганди.

Мавзуга оид