GTL заводи дизел ишлаб чиқара бошлаганидан кейин дизел импорти 7 баробарга ошди
Ўзбекистонда нефт маҳсулотлари импорти катта суръатларда ошишда давом этмоқда. 2024 йилнинг январ-июл ойларида бензин импорти 1,5 баробардан кўпроққа, мазут импорти эса 2 баробарга ошди. GTL заводида дизел ишлаб чиқариш бошланганидан кейинги давр, яъни охирги 2 йилда бу маҳсулот импорти 7,3 баробарга ошиб кетган.

Қашқадарё вилоятида қурилган Uzbekistan GTL заводи / Фото: "Ўзбекнефтгаз"
Божхона қўмитаси Ўзбекистонга энг кўп импорт бўлаётган товарларга оид маълумотлар базасини ишга туширди. Kun.uz очиқланган маълумотларни ўрганган ҳолда, ёқилғи-энергетика ва нефт маҳсулотлари импорти катта суръатда ошаётганига эътибор қаратди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг январ-июл ойларида 694,2 млн долларлик ёқилғи-энергетика ва нефт маҳсулотлари импорт қилинган. Бу гуруҳдаги товарлар импорти ўтган йилга нисбатан 52,4 фоизга ўсган.
Аввало суюқ ёқилғилар импортидаги аномал юқори ўсиш диққатга сазовор. Ўтган йилнинг январ-июл ойларида 1943 тонна суюқ турдаги ёқилғилар олиб кирилган бўлса, жорий йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 19 025 тоннага етган. Ўсиш – 879 фоиз ёки 9,8 баробарга тенг бўлган.
Мазут импорти эса икки баробарга: 416,5 минг тоннадан 843,6 минг тоннага ошган. Ўсиш – 102,6 фоиз.
Январ-июл ойларида Ўзбекистонга 76,4 млн тонна бензин импорт қилинган бўлиб, бу – ўтган йилнинг мос даври (48 млн тонна)га нисбатан 28,4 млн тоннага кўп. Ўсиш – 59,1 фоиз.

Дизел импортида 22,4 фоизлик ўсиш кузатилган: 7 ой давомида бу турдаги ёқилғини олиб кириш ҳажми 169 минг тоннадан 206,9 минг тоннага етган.
Дизел импортини 2022 йилнинг январ-июл ойлари (28,2 минг тонна) билан таққослаганда, ўсиш 7,3 баробар бўлганини кўриш мумкин.
Эътиборлиси, 2022 йил 29 июнда Uzbekistan GTL заводи дизел ишлаб чиқаришни бошлаганди. 3,42 млрд долларга барпо этилган завод йилига 500 млн долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариши кўзда тутилганди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 499,6 минг тонна дизел ишлаб чиқарилган бўлиб, бу – ўтган йилнинг шу даври (539,4 минг тонна)га қараганда 7,4 фоизга камайган.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

11:40 / 05.04.2025
Россияда Қора денгизда мазут тўкилишидан етказилган зарар баҳоланди

18:55 / 01.04.2025
Шовотда бензин цистернасига тушган йигит заҳарланиб вафот этди

21:05 / 27.03.2025
Бухоро нефт заводи жаримага тортилган. Рақобат қўмитаси тафсилотларни очиқламади

13:23 / 10.03.2025