Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси Халқаро Туризм кунини нишонлади
Ўзбекистон хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси (ХСТУ) Халқаро Туризм куни муносабати билан соҳа ривожига ҳисса қўшиб келаётган фидокор ходимларни мукофотлади ва улар учун байрам тадбирини ташкиллаштирди. KUN.UZ мухбири шу ҳақида хабар берди.
Тошкент шаҳридаги Radisson меҳмонхонасида Ўзбекистон хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси вакиллари тўпланди. Тадбирни ХСТУ раиси Гулчеҳра Исроилова табрик сўзи билан очиб берди:
"Халқаро Туризм куни соҳанинг ҳар бир ходими учун алоҳида аҳамиятга эга. Барчамиз ҳамкасб эмас, катта бир оиламиз, десак хато бўлмайди. Бугунги байрамона муҳит эса ҳаммамизни янада яқинлаштириш учун хизмат қилади, бу эса умумий мақсадлар йўлида самарали фаолият кўрсатиш имконини беради.
Фурсатдан фойдаланиб, мамлакат туризмини фаол ривожлантиришда катта ҳисса қўшиб келаётган ва туристик операторларни қўллаб-қувватлаётган Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуқаҳҳорович Абдуҳакимов ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Нуриддинович Умаровга, шунингдек, ХСТУ аъзоларига миннатдорчилик билдираман. Туристик ташкилотларнинг сайёҳларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашдаги бирорта таклифини беэътибор қолдирмаётган ҳамкорларимиз "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖга ҳам алоҳида ташаккур. Биз барчамиз бир бўлиб Ўзбекистонга ташриф буюраётган меҳмонларга янада кўпроқ қулайлик яратиш йўлида хизмат қиляпмиз.
Бизнинг тизимли ишларимиз соат механизмига ўхшайди. Қандайдир майда деталь етишмаса ҳам, соат юрмайди. Худди шундай туризм ривожида ҳам ҳар бирингизнинг тутган ўрнингиз муҳим".
Хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси узоқ йиллардан бери мамлакатда туризмни ривожлантириш йўлида меҳнат қилиб келаётган ходимлар ҳамда соҳада фаол бўлган мутахассисларни алоҳида эътироф этиб тақдирлади.
Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистоннинг диққатга сазовор масканларига оид қизиқарли ўйинлар ўйналди, ғолибларга бош ҳамкор Тошкент халқаро клиникаси ҳамда ҳамкорлар – OrientFinansBank, SIXT, Капсула ва Радиогид компаниялари томонидан совғалар тақдим этилди.
Дастур давомида “Шарқ” вокал-чолғу ансамблининг қўшиқлари ва миллий рақслар тадбирга байрамона руҳ бахш этди.









Мавзуга оид
23:09 / 28.04.2026
Лондон марказида дунёдаги энг катта капсулали арзон меҳмонхона очилди
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
11:41 / 25.04.2026
Марокаш туризмни кучайтириш учун йирик мегалойиҳа очди
22:05 / 23.04.2026