Радарлар қайд этган тезликдан 5 эмас, 10 км/соат чегириб ташланиши кутилмоқда
Вазирлар Маҳкамаси тегишли қонун лойиҳасини парламентга киритди. Парламент матбуот хизмати эса ҳали муҳокама ҳам қилинмаган лойиҳани гўёки қабул қилиб бўлингандек хабар тарқатди: “Энди қайд этилган тезликдан 10 км/соат чегириб ташланади”. Ўзбекистонда ҳар йили 2200 дан ортиқ одам автоҳалокатларда ҳалок бўлмоқда, яна минглаб одамлар ногирон бўлиб қоляпти.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистон ҳукумати радарлар қайд этган кўрсаткичдан чегириб ташланадиган 5 км/соат тезликни 10 км/соатгача оширишга қарор қилди. Вазирлар Маҳкамаси бу ҳақдаги қонун лойиҳасини парламентга киритган.
Қонунчилик палатаси, бу қонун лойиҳаси эндигина келиб тушгани ва ҳали кўриб чиқилмаганига қарамай, “энди қайд этилган тезликдан 10 км/соат чегириб ташланади”, дея хабар тарқатди.
“Қонун лойиҳаси билан тезлик билан боғлиқ қоидабузарликлар бўйича радар ва спидометрлар кўрсаткичлари хатоларидан келиб чиқиб, қайд этилган тезликдан 10 км/соат чегириб ташланган ҳолда маъмурий жазо қўлланилиши назарда тутилмоқда”, – дейилади палата ахборотида.

Бу қонун қабул қилиниб, кучга кирса, тезлик 60 км/соат билан чекланган жойда ҳайдовчиларга ҳозиргидек 65 км/соат тезликдан бошлаб эмас, 70 км/соат тезликдан бошлаб жарима қўлланади.
Аввалроқ бундай янгиликни жорий этиш ҳақида ўтган йили июлда бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов кўрсатма бергани маълум бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2023 йилда бошлаб шаҳарлар ҳудудида енгил машиналарнинг максимал тезлиги 70 км/соатдан 60 км/соатга туширилганди. Бу янгиликдан кейин камера ўрнатилган жойларда ЙТҲлар сезиларли камайган.
Ўзбекистонда ҳар йили 2200 дан ортиқ одам ЙТҲлар қурбони бўлади. Яна минглаб одамлар автоҳалокат туфайли майиб-мажруҳ бўлиб қолмоқда.
Аввалроқ камера ва радарга тушганда ёзиладиган жарима баллари 12 баллик ҳисобга қўшилмаслиги маълум бўлганди.
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Британиянинг Чагос архипелагини Маврикийга топшириш тўғрисидаги қарорини тасдиқлади
Жаҳон | 03:59
-
Исландияда ҳаракатга келган вулқон сабаб аҳоли эвакуация қилинмоқда
Жаҳон | 00:13
-
Австралияда сув тошқинлари оқибатида 100 мингдан ортиқ чорва нобуд бўлди
Жаҳон | 23:24 / 01.04.2025
-
Хитойда биринчи марта операторларга учар таксилардан фойдаланишга рухсат берилди
Фан-техника | 23:16 / 01.04.2025
Мавзуга оид

15:52 / 01.04.2025
Тошкент вилоятида Howo, “ЗИЛ”, Cobalt ва Nexia тўқнашди

14:02 / 29.03.2025
“Тонировка” учун жарима: нима ўзгаряпти?

16:46 / 25.03.2025
Тез юришга рағбат ёхуд яна 10 km/h «погрешность» ҳақида

19:54 / 24.03.2025