Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ортиқхўжаев: Пойтахт инвестиция жозибадорлиги 10 карра ошган. Шаҳардаги инвесторлар Тошкент вилоятига йўналтирилмоқда
2018 йилда Тошкент шаҳрига 400 млн доллар инвестиция лойиҳалар доирасида ўзлаштирилган. Ундан олдинги йиллар кўрсаткичи энг кўп бўлганда 100 млн доллар атрофида бўлгани инобатга олинса, бу сезиларли ўсишни англатади. Бундан ташқари, хориж компанияларидан лойиҳа ва таклифлар жуда кўп, бир кунда 20-30 инвестор билан учрашувлар ўтган вақтлар ҳам бўлди, дея таъкидланди Тошкент шаҳар ҳокимлигида ОАВ вакиллари билан учрашувда.
«Биз инвестиция масалари бўйича эътиборни маҳаллий ёш тадбиркорлар ва сармоядорларга ҳам қаратяпмиз. Уларнинг сони кўплиги боис, инвесторларнинг бир қисмини Тошкент вилоятига йўналтираяпмиз. Чунки, Тошкентда уларга берадиган жой ҳам, талабига жавоб берадиган имконият ҳам йўқ. Электр энергиясида танқислик бўлиши, коммунал муаммоларга дуч келиши эҳтимол. Шу боисдан, сармоядорлар кўплиги сабабли, уларнинг бир қисмини Тошкент вилоятига йўналтираяпмиз.
Тошкент шаҳрининг инвестициявий жозибадорлиги 10 карра ошган. Вилоятга йўналтиришимизнинг асосий сабаби, биз учун янги иш ўринлари ташкил этилиши жуда муҳим. Чунки, даромад вилоят, шаҳар эмас, асосийси республика бюджетига тушади», - деди Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев.
Мавзуга оид
12:40
Тошкентнинг асосий кўчаларида агротехник тадбирлар олиб борилмоқда
10:20
Қорли об-ҳаво: Тошкентда йўл ҳаракатида хавфсизлик кучайтирилмоқда
12:13 / 21.01.2026
“Жудаям чанг, нафас олиб бўлмайди” – Тошкентда йўловчилар ифлос автобусда ташилмоқда
11:02 / 21.01.2026