Жаҳон | 14:20 / 02.10.2021
21115
1 дақиқада ўқилади

Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Россия ҳукуматига ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупикни Ўзбекистонга депортация қилишни тақиқлади

Мигрантларга ёрдам бериш билан шуғулланувчи Tong Jahoni нотижорат ташкилоти раҳбари Валентина Чупик 25 сентябр куни Москванинг Шереметьево аэропортида ушланганди.

Валентина Чупик / Фото: Kun.uz / архив

Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Россия ҳукуматига ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупикни Ўзбекистонга депортация қилишни тақиқлади. Бу ҳақда адвокат Дарья Тренина ўз Facebook саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича, суд 39-қоидани қўллаган. Аксарият ҳолларда 39-қоида экстрадиция ёки мамлакатдан чиқариб юборишни тўхтатиш учун қўлланади.

Чупик 17 сентябрда Россияда қочқин мақомидан маҳрум қилинган.

У 25 сентябр куни Москванинг Шереметьево аэропортида ушланганди.

Шунингдек, унга 2051 йилгача Россияга кириш тақиқланган.

Валентина Чупик мигрантларга ёрдам бериш билан шуғулланувчи Tong Jahoni нотижорат ташкилоти раҳбари ҳисобланади.

У Ўзбекистонни 2006 йилда тарк этган. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид