Жаҳон | 20:52 / 20.05.2018
10029
2 дақиқада ўқилади

Эрдўған суиқасдга оид хабарлар унинг Европага ташрифига таъсир қилмаслигини таъкидлади

Фото: AFP 2018 / Adem Altan

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған унинг жонига қасд қилишга тайёргарлик кетаётганидан хабар топгани ва бу унинг Босния ҳамда Герцеговинага ташрифига таъсир кўрсатмаслигини айтди. Hurriyet нашри шу ҳақида хабар берди.

Бундан аввал TRT телеканали хавфсизлик йўналишида хизмат қилувчи манбаларга асосланиб, Туркия ва Болқон разведка хизматлари Болқондаги бир гуруҳ туркияликларнинг Эрдўғанга ҳужум уюштирмоқчи эканлигига оид хабарлар бўйича иш олиб боришаётгани ҳақида хабар берилган эди. 

"Бу хабар бизнинг Миллий разведка ташкилотимиз орқали менга етиб келди. Айнан шунинг учун ҳам шу ердаман. Нима учун? Чунки бу каби таҳдидлар бизни йўлдан қолдира олмайди. Биз ўз йўлимизни танладик ва уни давом эттирамиз. Бу ерга минглаб одамлар ўз етакчиси билан учрашиб, мулоқот қилишга келса-ю, бунинг уддасидан чиқа олмаса, тўғри бўладими? Йўқ, бунақаси кетмайди", - деди президент Босния ва Герцеговинадаги матбуот анжуманида.

Тайёрлаган:  Лола Раҳманбаева

Мавзуга оид