Барча хусусий клиникаларга коронавирусга тест олиш ва даволашга рухсат берилди
16 июль куни бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазиятга бағишланган шошилинч йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Ўзбекистонда коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва ушбу даврда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш узлуксизлигини таъминлаш, коронавирусга текширувларни ташкил этиш борасида биринчи галдаги вазифалар муҳокама қилинди.
Йиғилишда барча хусусий клиникаларга коронавирусни аниқлаш учун ПЗР-тестлар ўтказиш ва коронавирусга чалинган беморларни даволаш ҳуқуқи тақдим этилгани таъкидлаб ўтилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳокимликларга хусусий ва нодавлат тиббиёт ташкилотларининг юқорида кўрсатилган масалаларда фаолиятини ташкил этиш бўйича ёрдам кўрсатиш топшириғи берилган.
Бундан ташқари, йиғилишда оғир пневмония ва бошқа ўпка касалликлари асоратлари бошланган коронавирус беморларини даволашда қўлланиладиган импорт қилинадиган кислород концентраторлари божхона божидан озод этиш бўйича қарор қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 15 июль куни президент Шавкат Мирзиёев пандемия билан боғлиқ вазият муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги вазият оғирлигини қайд этиб, муаммоларни ҳал қилиш чораларини белгилаб берганди.
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЖССТ: Қизамиқ қайтди ва бу ташвишли сигнал
Жаҳон | 22:14
-
АҚШ ҳарбийлари Хитойга қуроллар ҳақидаги махфий маълумотларни сотгани маълум бўлди
Жаҳон | 22:06
-
“Болаларни қўрқоқ қилиб қўймаслигимиз керак” — боғчадаги зўравонликлар ҳақида суҳбат
Жамият | 21:51
-
TikTok ўсмирлар учун чекловларни жорий этмоқда
Жаҳон | 21:50
Мавзуга оид

21:56 / 22.02.2025
Абдулла Арипов Тошкентда Афғонистон бош вазири ўринбосарини қабул қилди

15:20 / 08.01.2025
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон бош вазирлари учрашди

17:46 / 07.01.2025
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳукумати раҳбарлари уч давлат чегарасида учрашади

08:11 / 19.12.2024