Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулла Арипов Одилбек Қосималиевни Қирғизистон бош вазири этиб тасдиқлангани билан табриклади
18 декабр куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистон вазирлар маҳкамаси раиси – президент администрацияси раҳбари Одилбек Қосималиев билан телефон орқали мулоқот ўтказди.
Суҳбат аввалида Ўзбекистон бош вазири Одилбек Қосималиевни Қирғизистон бош вазири этиб тасдиқлангани муносабати билан самимий табриклади.
Шунингдек, давлатлар раҳбарлари томонидан ҳукуматлар олдига қўйилган муҳим вазифаларни амалга оширишда яқин ҳамкорлик қилиш ҳамда савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, энергетика, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда эришилган келишувларни изчил рўёбга чиқаришга ишонч билдирилди.
Аввалроқ, Ўзбекистон бош вазири қирғизистонлик ҳамкасбига ушбу лавозимга тасдиқлангани муносабати билан табрик мактуби юборган эди.
Мавзуга оид
22:53 / 13.04.2026
Россия Ўзбекистонга нефт ва газ етказиб бериш ҳажмини оширишини маълум қилди
21:06 / 27.03.2026
Ўзбекистон 2026 йилда сунъий йўлдош интернетини ишга туширишга тайёрланмоқда
19:01 / 02.03.2026
Форс кўрфази давлатларидаги ўзбекистонликлар эвакуация қилинади
20:55 / 17.02.2026