Тошкентда 17 ёшли қизга ҳужум қилган шахс 10 йилга қамалди
У номусга тегишга суиқасд қилиш моддаси бўйича айбланган.

Фото: Тошкент шаҳри ИИББ
Тошкент шаҳри Миробод туманида 17 ёшли қизга ҳужум қилган шахсга нисбатан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби хабар берди.
8 август куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида О.О. (1997 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, ишсиз, муқаддам судланмаган)га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланган.
Суд ҳукмига мувофиқ О.О. Жиноят кодексининг 25,118-моддаси (Номусга тегишга суиқасд қилиш) 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. У энди жазони умумий тартибли колонияда ўтайди.
Олий суд биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳри судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилигини маълум қилди.
- Шу йил апрел ойида интернетда номаълум шахс мактабдан уйига қайтаётган қизнинг орқасидан келиб қучоқлаб олгани, унинг юзидан ўпгач қочиб кетгани акс этган видео тарқалганди. Кўп ўтмай Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати вояга етмаган қизга ташланган эркак қўлга олингани ҳақида хабар берганди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17
-
Японияда 15 ёшгача бўлган болалар сони кескин қисқариб кетди
Жаҳон | 18:09
-
Тошкентда синов тариқасида йўллар бўйида пулли автотураргоҳлар ишга туширилди
Ўзбекистон | 16:55
-
Ҳусийчилар ракетаси Тел-Авивдаги аэропорт яқинида қулади
Жаҳон | 16:43
Мавзуга оид

13:59 / 30.04.2025
Тошкентда маст ҳолатда машина олиб қочгани айтилган судя лавозимидан озод қилинди

13:51 / 30.04.2025
Зўравонлик содир этишга мойил бўлган педагог ходимлар рўйхати шакллантирилади

21:37 / 29.04.2025
Тошкентда иккита Cobalt устига дарахт қулаб тушди

11:55 / 21.04.2025