Жамият | 09:00 / 04.08.2018
17940
3 дақиқада ўқилади

Унаштирилган қизи шаънига доғ туширган шахсни отган йигит қўлга олинди

Шу йилнинг 27 июль кунида Самарқанд вилояти, Жомбой тумани «Олмазор» маҳалласида яшовчи А.Н ов қуролидан отилган ўқдан жароҳат олган ҳолда шифохонага ётқизилган.

Жомбой тумани ИИБ навбатчилик қисмига 27 июль куни соат тахминан 23:00да келиб тушган мурожаатда шу куни соат тахминан 20:00 атрофида Жомбой туманида яшовчи А.Н «Олмазор» маҳалласи ҳудудида жойлашган «Зарафшон қўриқхонаси» ҳудудида йўқолган молини излаб юрган вақтида номаълум шахс томонидан отилган ўқдан жароҳатланиб, туман марказий шифохонасига жойлаштирилгани айтилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жомбой тумани прокуратураси Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 1-қисми билан жиноий иш қўзғатиб, тергов ҳаракатлари бошлаган.

Мазкур қоттиллик жиноятига суиқасд қилиш жинояти бўйича жалб қилинган вилоят ИИБ ЖҚБ ва туман ИИБ ходимлари ҳамда прокуратура ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида мазкур жиноят 1992 йилда туғилган, Жомбой тумани, «Олмазор» маҳалласи, «Ертешар» қишлоғида яшовчи М. А томонидан содир этилгани аниқланган.

Гумондорнинг кўрсатмаларидан маълум бўлишича, у ўз жабрланувчиси А.Н қишлоғи ёнидаги «Зарафшон қўриқхонаси»га кириб кетганини кўриб, 2018 йил 27 июль куни соат тахминан 20:00 ларда уларнинг ўртасидаги бўлган низо, яъни А.М. унаштирилган қизини номига доғ туширувчи гапларни айтганлиги сабабли А.Н.дан ўч олишни мақсад қилган.

У уйида ҳеч бир қонуний ҳужжатларсиз сақланаётган ов милтиғини олиб, ёнида бўлган А.Ҳ. билан бирга жабрланувчини қўриқхонадан чиқишини кутган. Орадан тахминан 10-15 дақиқа ўтгач, жабрланувчи А.Н. қўриқхонадан маҳалласига осма сим кўприкдан ўтаётган вақтида А.М. қўлида бўлган ов қуроли билан А.Н.га ўқ узиб, тан жароҳати етказганган.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

2018 йил 2 август куни гумонланувчи А.М.нинг кўрсатмалари воқеа жойида текширилганда, «Зарафшон қўриқхонаси»да буталар орасидан ов милтиғи, гилзаси ҳамда гумондорлар жиноят содир этган вақт давомида эгнида бўлган кийимлари «Мирзаариқ» канали ёқасидаги малина ўсимлиги орасидан далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинган.  

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Жиноят иши бўйича А.М. ЎзР ЖКнинг 25-, 97-моддаси 1-қисми ва 248-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда ҳимоячи иштирокида гумонланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид