Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Агробанк рейтинги янги поғонада
“Moodys” халқаро рейтинг агентлиги “Агробанк”нинг миллий валютадаги узоқ муддатли депозитлар бўйича рейтингини В2 дан B1 даражасигача кўтариб, истиқболи “БАРҚАРОР” дея баҳолади.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, банкда амалда бўлган миллий ва хорижий валютадаги омонатлар сони 15 тани ташкил этиб, уларга аҳолидан қарийб 1 триллион сўм, хўжалик юритувчи субъектлардан эса миллий ва хорижий валютада 214 миллиард сўмдан зиёд бўш пул маблағлари жалб қилинган.
Бугунги кунда банк томонидан аҳоли ва мижозларга қулайликлар яратиш мақсадида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида кўплаб интерфаол ҳамда инновацион хизмат турлари йўлга қўйилмоқда.
Ана шу мақсадда яқинда молия муассасаси пойтахтимизда қўшимча 6 та янги мини-банкини ишга туширди.
Мазкур янги мини-банкларда кредитларни расмийлаштириш, халқаро пул ўтказмалари, валюта айирбошлаш, коммунал тўловларни қабул қилиш ҳамда пластик карталар билан амалиётлар тўлиқ бажарилмоқда. Қайд этиш жоизки, республикамиз бўйлаб 200 дан ортиқ ана шундай мини-банклар аҳолига тезкор ва сифатли хизматлар кўрсатиб келмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
19:00 / 14.12.2025
Агробанкнинг AI500! ҲАКАТОН мусобақаси
17:00 / 10.09.2025
«Агробанк»да киберхавфсизлик масалалари бўйича матбуот анжумани ўтказилди
20:01 / 29.08.2025
Шўрланган ерларда томчилатиб суғориш усули қўлланиши мумкин
18:43 / 14.06.2025