Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон хорижий инвесторлар томонидан ишончли ҳамкор сифатида қабул қилинмоқда – Саида Мирзиёева
Ўзбекистон президенти ёрдамчиси «Moody’s» халқаро рейтинг агентлигининг Ўзбекистонга нисбатан янги қарорини олқишлади.
Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева «Moody’s» халқаро рейтинг агентлиги томонидан Ўзбекистоннинг кредит рейтинги бўйича прогнозни оширганини юқори баҳолади.
«Moody’s» халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги бўйича прогнозини «барқарор»дан «ижобий»га ўзгартирганини маълум қилишдан хурсандман. Бу президентимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар дастурига берилган ижобий баҳо, шунингдек, танланган йўл тўғрилигининг тасдиғи бўлди», деб ёзди Саида Мирзиёева.
Унинг таъкидлашича, бугунги кунда Ўзбекистон хорижий инвесторлар томонидан глобал беқарорлик шароитида ҳам барқарор ўсишга қодирлигини намоён этаётган ишончли ҳамкор сифатида қабул қилинмоқда. Бу саъй-ҳаракатларнинг барчаси IV Тошкент халқаро инвестиция форумининг муваффақиятли ўтказилганида ўз аксини топди.
«Прогнознинг яхшиланиши 2030 йилга бориб Ўзбекистоннинг кредит рейтингини ишончли инвестицион даражага кўтариш бўйича қўйилган мақсад сари биринчи қадамдир. Шу билан бирга, кўзланган мақсадга фақат умумий саъй-ҳаракатлар билангина, иқтисодиётимизнинг рақобатбардошлигини ошириш ва макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш орқали эришиш мумкинлигини англаш муҳим», деб ёзди Саида Мирзиёева.
Мавзуга оид
17:54
Қўғирчоқ театри санъати анъаналарини асраб қолиш алоҳида аҳамиятга эга – Саида Мирзиёева
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
21:42 / 04.06.2026
Саида Мирзиёева ХАЭА бош директори Рафаэл Гросси билан учрашди
18:49 / 04.06.2026