Ёшга доир пенсияларни проактив шаклда тайинлаш тартиби жорий этилади
Ёшга доир пенсияларни пенсия ёшига тўлиши муносабати билан алоҳида мурожаат талаб этмаган ҳолда тайинлашни назарда тутувчи бу тартиб 2025 йил 1 мартдан кучга киради.

Фото: Kun.uz
“Аҳолига пенсия тайинлаш бўйича кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
2024 йил 1 январдан:
фуқароларга пенсия тайинлаш учун амалдаги тартибга қўшимча равишда уларнинг хоҳишига кўра ДХМ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ҳам мурожаат қилиш ҳуқуқи берилади;
фуқаролар пенсия тайинланганидан сўнг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағларини ЯИДХП ёки АТ “Халқ банки”нинг мобиль иловаси орқали олиши мумкин бўлади.
Бунда, Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағларни олиш ҳуқуқини берувчи сертификат бериш тартиби бекор қилинади.
2025 йил 1 мартдан фуқароларга ёшга доир пенсияларни “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунда белгиланган ёшга тўлиши муносабати билан алоҳида мурожаат талаб этмаган ҳолда проактив шаклда тайинлаш тартиби жорий этилади.
Бунда, ёшга доир пенсиялар Пенсия жамғармасининг ахборот тизими орқали тегишли вазирлик ва идоралараро ахборот алмашинуви асосида олинадиган фуқаронинг иш стажи, иш ҳақи ҳамда бошқа маълумотларига асосан ҳисобланади ва тайинланади.
Фуқароларга пенсия ёшига етиб меҳнат фаолиятини давом эттирган ҳолда кейинчалик ёшга доир пенсияга чиқиш истагини билдирганида проактив шаклда тайинланган пенсияни рад қилиш ҳуқуқи берилади.
2025 йил 1 мартгача фуқароларга пенсия тайинланиши ёки пенсия миқдорига таъсир қилувчи қўшимча ҳужжатларни тақдим этиш юзасидан фуқаронинг мобиль алоқа воситасига СМС-хабар юбориш тартиби жорий этилади.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Олимлар сунъий интеллектни имо-ишораларни танишга ўргатди
Фан-техника | 01:09
-
Осиё Кубоги U-17. Ўзбекистон БААни мағлуб этиб, яримфиналга йўл олди
Спорт | 00:18
-
Трамп космик тадқиқотлар бюджетини икки баробарга қисқартиришга қарор қилди
Жаҳон | 23:45 / 13.04.2025
-
NYT: Маск департаменти АҚШ бюджети харажатларини қисқартиришдаги ўз муваффақиятини ошириб кўрсатмоқда
Жаҳон | 23:25 / 13.04.2025
Мавзуга оид

12:49 / 31.03.2025
Ўзбекистон президенти учта халқаро шартномани тасдиқлади

11:20 / 27.03.2025
Нега қабул комиссияси қарорлари ёпиқ сақланади? – масъуллар изоҳи

13:51 / 28.02.2025
2025 йилда хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари белгиланди

16:58 / 19.02.2025