Ўзбекистон | 07:27 / 18.02.2022
4610
1 дақиқада ўқилади

Маҳаллий ҳокимликлар қабул қилган 976 та ҳужжат рақобатга зид экани аниқланди

Ўзбекистонда маҳаллий ҳокимликлар томонидан қабул қилинган 976 та ҳамда давлат органларининг 374 та ҳужжатлари рақобатга зид экани аниқланди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Монополияга қарши курашиш қўмита раиси ўринбосари Бекзод Умматов маълум қилди.

Фото: Fotolia

Қайд этилишича, қўмита томонидан рақобатга таъсири баҳоланган бошқа вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ишлаб чиқилган 1,5 мингта норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, лойиҳалар ўрганилди ва 278 та лойиҳада рақобатга зид нормалар аниқланди, уларни бартараф этиш тегишли хулосалари берилди.

Шунингдек, маҳаллий ҳокимликлар томонидан қабул қилинган 976 та ҳамда давлат органларининг 374 та ҳужжатлари рақобатга зид эканлиги аниқланган ва уларни бекор қилиш чоралари кўрилган. 

Давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишда қўмитанинг розилигини олдиндан олиш, бунда 5 дан ортиқ хусусий тадбиркор фаолият юритувчи соҳаларда давлат корхоналарини ташкил қилмаслик механизми йўлга қўйилди.

Натижада, давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш бўйича 29 та мурожаат кўриб чиқилган, 10 та ҳолатда бундай корхоналарни ташкил этиш рад этилган.

Аввалроқ, «Автойўл»нинг йўл белгиларини ишлаб чиқишдаги монополияси бекор қилиниши хабар берилганди.

Мавзуга оид