Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2025 йилда Россиядан Ўзбекистонга газ етказиб бериш 30 фоизга ошди
Халқаро энергетика агентлиги маълумотларига кўра, ўтган йилb Россия «Марказий Осиё — Марказ» қувури орқали Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажмини тахминан 30 фоизга ошириб, 7 млрд куб метрга етказди. Ўз навбатида, Марказий Осиёдан Хитойга газ экспорти тахминан 5 фоиз ёки 2,5 млрд куб метрдан кўпроққа камайган.
Фото: AP
Россия «Марказий Осиё — Марказ» газ қувури орқали 2025 йилда Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажмини оширишни давом эттирди ва умумий экспорт 30 фоизга ўсиб, 7 млрд куб метрдан ошди, дея хабар берди Халқаро энергетика агентлиги.
«Марказий Осиё мамлакатларида табиий газ ишлаб чиқариш турли тенденцияларни намоён этди. 2025 йилда Туркманистонда ишлаб чиқариш ҳажми тахминан 3 фоизга ошиб, 80 млрд куб метр бўлди. Аксинча, Ўзбекистонда қазиб олиш 2025 йилнинг дастлабки 11 ойида йиллик ҳисобда 4,5 фоизга (2 млрд куб метр) камайди. Бу мамлакатда юқори босқич инфратузилмасининг ишончлилиги пасайиб бораётгани билан изоҳланади. Қозоғистонда эса 2025 йилнинг дастлабки 11 ойида сотувга чиқариладиган газ қазиб олиш ҳажми йиллик ҳисобда 10 фоиздан ортиққа (тахминан 3,5 млрд куб метр) кўпайди», дейилади ҳисоботда.
2025 йилда Марказий Осиёдан Хитойга қувур орқали газ экспорти тахминан 5 фоиз ёки 2,5 млрд куб метрдан кўпроққа камайган.
Аввалроқ, 2025 йилда Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажмида 2,4 фоизлик ўсиш қайд этилгани хабар қилинганди. Хусусан, 2025 йилда 42,3 млрд куб газ қазиб олинган, бу кўрсаткич 2024 йилда 41,3 млрд кубни ташкил этган. Эътиборга молик жиҳати, 2024 йилнинг якунлари бўйича эълон қилинган ҳисоботда газ қазиб олиш ҳажми 44,6 млрд кубни ташкил этгани кўрсатиб ўтилганди. Йил якуни бўйича рақамларнинг бирдан ўзгариб қолгани бўйича расмий муносабат билдирилмади.
Мавзуга оид
09:05
Қамоқдаги каттаконлар, антикоррупция вертикали ва туғилишнинг пасайиши — ҳафта дайжести
16:17 / 31.01.2026
Россия Трампнинг илтимосига қарамай Украинага яна зарба берди
14:27 / 31.01.2026
Канада Россия ҳудудида визалар беришни тўхтатди
14:26 / 31.01.2026