Газ қазиб олиш
Йилдан йилга Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажми камайиб бораётганди. Аммо, расмий статистикага кўра, 2025 йилда 2,4 фоизлик ўсиш қайд этилган. Хусусан, 2025 йилда 42,3 млрд куб газ қазиб олинган, бу кўрсаткич 2024 йилда 41,3 млрд кубни ташкил этган. Эътиборга молик жиҳати, 2024 йилнинг якунлари бўйича эълон қилинган ҳисоботда газ қазиб олиш ҳажми 44,6 млрд кубни ташкил этгани кўрсатиб ўтилганди. Рақамларнинг бирдан ўзгариб қолгани бўйича маъсул давлат ташкилотларининг ҳеч бири расмий изоҳ бергани йўқ.

Газ экспорти
Ўзбекистон узоқ йиллар хорижга йирик ҳажмларда газ экспорт қилиб келади. Қазиб олиш кўрсаткичларининг пасайиши фонида экспорт ҳам олдингига қараганда камайди, аммо тўхтагани йўқ. Масалан, 2025 йилда 629 млн долларлик газ сотилган бўлиб, бу қиймат жиҳатдан 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 фоизга кўп.

Ўзбекистон гази асосан Россия, Хитой, Қирғизистон каби мамлакатларга экспорт қилиб келинган. 2020 йилда Россияга экспорт тўхтатилди, Хитойга етказиб бериш ҳажми ҳам камая бошлади. Ўзбек газини хорижга сотиш нархи бирор марта очиқланмаган ва бу “тижорий сир” сифатида тавсифланади. Шу сабабдан экспортнинг миқдор жиҳатдан қандай ўзгараётганини таҳлил қилиш имконсиз.
Газ импорти
2023 йилдан бошлаб қазиб олишдаги тақчиллик Туркманистон ва Россиядан газ импорт қилишни ошириш ҳисобига қоплана бошланди. Бу эса Ўзбекистоннинг табиий газ экспортчисидан, табиий газнинг соф импортёрига айланиб қолишига сабаб бўлди.

2020-2025 йиллар оралиғида Ўзбекистонга импорт қилинган газ ҳажми қиймат жиҳатдан 33 баробарга ошди.
Ўзбекистоннинг газ захиралари қанча?
2021 йил 1 январ ҳолатига кўра, Ўзбекистонда тасдиқланган табиий газ захиралари








