Ўзбекистон | 21:31 / 23.03.2021
31954
1 дақиқада ўқилади

Қуролли Кучлар академиясига янги бошлиқ тайинланди

Полковник Шавкат Ҳусанбаевич Мамажонов Қуролли Кучлар академияси бошлиғи лавозимини эгаллади. Уни ушбу лавозимга тайинлаш тўғрисида президентнинг тегишли фармони имзоланган.

Шавкат Мамажонов / Мудофаа вазирлиги

Шавкат Мамажонов муқаддам Қуролли Кучлар Бош штабининг собиқ бошлиғи Павел Эргашевга ўринбосар лавозимида ишлаган. Халқаро ҳарбий-ўқув машғулотларида вазирлик вакили сифатида иштирок этган.

У Қуролли Кучлар академияси бошлиғи лавозимида Ҳамдам Қаршиев ўрнини эгаллади. Мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари ҳисобланувчи Ҳамдам Алиқулович Қаршиев бир вақтнинг ўзида Қуролли Кучлар академияси бошлиғи вазифасини ҳам бажараётганди.

Бундан аввалроқ Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи Павел Эргашев бошқа лавозимга ўтказилиб, унинг ўрнини Шуҳрат Холмуҳаммедов эгаллагани хабар қилинганди.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид