Шавкат Мирзиёев: Қирғизистон билан Сўх ва бошқа чегаралар масалаларини муҳокама қилаяпмиз
Наманган вилояти халқ депутатларининг навбатдан ташқари сессияси ишида давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда. Туманлардаги муаммолар таҳлил қилинаётган бир пайтда Чуст тумани Ғова қишлоғидаги Қирғизистонга чегара ўтказиш пункти ҳақида сўз борди.
“Нафақат бу пост, балки Сўх масаласини ҳам муҳокама қиляпмиз. Қўшни, қардош қирғиз халқи, раҳбарияти билан шахсан ўзим мулоқот қилиб турибман. Мана, куни кеча Ташиев [Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси бошлиғи Қамчибек Ташиев] жаноблари чегара масалалари бўйича ўз фикрларини билдирди.
Бизнинг муносабатларимиз беш йил аввалгига қараганда кескин фарқ қилади. Бу масалалар устида жиддий ишлаймиз”, – деди давлат раҳбари.
Мавзуга оид
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024