Ўзбекистон | 12:45 / 08.01.2021
28685
1 дақиқада ўқилади

Қурилиш вазири ўринбосари: 15 апрелдан хонадонлар “коробка” ҳолатида қабул қилинмайди

2021 йил 15 апрелдан Ўзбекистонда қурилаётган уйлар “коробка” ҳолида сотилмайди. Бу ҳақда қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов AОКAда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилди.

Вазир ўринбосари бундай қарорга келишга сабаб сифатида қурилиш ташкилотлари "коробка" ҳолатидаги уйнинг деворости майдонларини ҳам хонадон майдонига қўшиб юбораётганлигини кўрсатди.

“Эндиликда, уй хонадонларининг деворлари ва барча коммуникация тизимлари ўтказилган бўлсагина фойдаланишга қабул қилинади” – дейди Ш.Ҳидоятов.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра, янги қурилаётган уйларни харидорларга яшаш учун тайёр таъмирли ҳолатда ёки “коробка” ҳолида сотишга тақиқ мавжуд эмас.

Мавзуга оид