Тошкентга “гармошка” автобуслар март-апрел ойлари давомида олиб келинади
Хитойнинг 200 дона “King Long” русумли автобуси баҳорнинг дастлабки 2 ойи давомида олиб келиниши маълум қилинди. Ҳозирда транспортнинг биринчи партиясини ишлаб чиқариш жараёни якунланган.
Транспорт вазирлигининг хабар беришича, Хитойнинг “Xiamen King Long United Automotive Industry Cо. Ltd” компаниясининг табиий газда ишлайдиган 18 метрли автобусларни ишлаб чиқариши давом этмоқда.
Ҳозирча жараённинг биринчи босқичи ниҳоясига етган, бу автобуслар март-апрел ойлари давомида Ўзбекистонга етказиб берилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойнинг “Yutong Bus Co Ltd” компаниясининг 12 метрли 500 дона автобуси ва 12 метрли 300 дона электробуси ҳам март-апрел ойларида етказиб берилиши, мартнинг охиригача шунинг 160 таси олиб келиниши эълон қилинганди.
Ундан олдин “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Маркетинг лойиҳалар ва ташқи иқтисодий алоқалар бўлими ходими Икром Шодиев эса Kun.uz мухбирига апрелгача Тошкентга Хитойдан мингта янги автобус олиб келинишини, шунинг 700 таси газда, 300 таси электрда юришини айтганди.
Маълумот учун, президентнинг “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун 200 дона 18 метрли ва 500 дона 12 метрли табиий газда ишлайдиган автобуслар ҳамда 300 дона 12 метрли электробуслар харид қилиниши белгиланган.
Мавзуга оид
17:02 / 22.11.2024
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
15:28 / 22.11.2024
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
21:43 / 21.11.2024
Тошкентда подъездда қолдирилган велосипед ва коляскалар ППХ томонидан олиб кетилмоқда
19:18 / 21.11.2024