Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«25 йил бозор иқтисодиётида ёпиқ эшиклар сиёсати олиб борилди». Мамаризо Нурмуратов тўсиқ ва чекловлар ҳақида гапирди
Фото: KUN.UZ
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида валюта сиёсати бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар берди.
Тадбирда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратовнинг айтишича, Ўзбекистон ички бозорида аввалги йилларда кучли инвестицион чанқоқлик юзага келган.
“Ўтган 25 йил давомида Ўзбекистонда бозор иқтисодиётида ёпиқ эшиклар сиёсати олиб борилди. Бунинг натижасида хусусий бизнес ва тадбиркорликни йўлга қўйишда тўсиқларни келтириб чиқарган. Аҳолида молиявий ресурслардан фойдаланишда чекловлар бор эди. Натижада ички бозорда кучли инвестицион чанқоқлик юзага келган”, - деди Марказий банк раиси.
Шунингдек, анжуманда маълум қилинишича, ўтган йили аҳолидан 3,5 млрд валюта маблағлари сотиб олинди.
Бундан олдин, Мамаризо Нурмуратов валюта курслари энди бозорда мустақил шаклланишини айтганди.
Мавзуга оид
18:43 / 23.12.2025
Тадбиркорларга ишлаб чиқариш қувватини оширишга нималар тўсқинлик қиляпти?
20:36 / 19.12.2025
Марказий банк 4 та банкни жаримага тортди
16:19 / 13.12.2025
Хориждан пул ўтказмалари 11 ойда 17,3 млрд долларга етди
16:37 / 11.12.2025