Авиақатнов ва поезд йўловчиларига коронавирусга тест топшириш талаби бекор қилинди
Республика махсус комиссияси қарори билан, ички йўналишлардаги авиарейслар ва поездлар йўловчиларидан коронавирусга тест топшириш талаби бекор қилинди.

Фото: Ўзбекистон темир йўллари
18 майдан бошлаб Тошкент шаҳридан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига авиақатновлар ҳамда Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига «Афросиёб» тезюрар поезди ва Фарғона водийсига темир йўл қатнови учун коронавирус инфекциясига тест топшириш талаби белгиланган эди.
18 май куни Республика махсус комиссияси ушбу талабни бекор қилди.
Хабар қилинишича, бунда аҳолининг карантин шароитидаги иқтисодий ҳолати ва ҳаракатланиш вақтида йўловчиларнинг ижтимоий масофа сақлашига шароит мавжудлиги эътиборга олинган.
Шунингдек, фуқароларнинг ҳудудлараро ҳаракатланишида ортиқча ноқулайликлар юзага келишининг олдини олиш мақсад қилинган.
Эндиликда юқорида кўрсатилган рейслар бўйича ҳаракатланаётган йўловчилардан коронавирус инфекциясига тест таҳлиллари олингани ҳақидаги маълумотнома талаб этилмайди.
«Шу билан бирга, авиа ва темир йўл қатновларини ташкил этишда барча карантин қоидаларига амал қилиш, шу жумладан, йўловчилар сонини камайтириш, дезинфекция қилиш ва бошқа санитария талаблари сўзсиз бажарилиши талаб этилади», – дейилади Махсус комиссия ахборотида.
Эслатиб ўтамиз, Санитария-эпидемиология осойишталик агентлигининг 16 майдаги қарори билан йўловчиларнинг тест топшириши нархи 224 минг сўм этиб белгиланган эди.
Ўтган ҳафта маҳаллий йўналишлардаги авиа ва темир йўл қатновлари бўйича вақтинчалик тартиб эълон қилинди. Унга асосан, йўловчилар ҳаво кемалари ва темир йўл вагонларига ижтимоий масофани сақлаган ҳолда жойлаштирилади.
Тана ҳарорати 37 С дан юқори бўлган йўловчиларга рухсат берилмайди, бундай ҳолатларда чипта пули белгиланган тартибда қайтариб берилади.
Йўловчиларнинг қатнов вақтида самолёт салонида ва вагонлар бўйлаб ҳаракатланиши (ҳожатхонадан фойдаланиш ҳолатлари бундан мустасно), ҳимоя ниқоблари ва қўлқопларни ечишига рухсат берилмайди (йўловчиларнинг сув ичиш ҳолатлари бундан мустасно).
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Британиянинг Чагос архипелагини Маврикийга топшириш тўғрисидаги қарорини тасдиқлади
Жаҳон | 03:59
-
Исландияда ҳаракатга келган вулқон сабаб аҳоли эвакуация қилинмоқда
Жаҳон | 00:13
-
Австралияда сув тошқинлари оқибатида 100 мингдан ортиқ чорва нобуд бўлди
Жаҳон | 23:24 / 01.04.2025
-
Хитойда биринчи марта операторларга учар таксилардан фойдаланишга рухсат берилди
Фан-техника | 23:16 / 01.04.2025
Мавзуга оид

18:12 / 28.03.2025
Президент Uzbekistan Airways’га чипталар нархи ошиши олдини олиш бўйича топшириқ берди

15:45 / 16.03.2025
Бухоро—Истанбул рейси техник сабабларга кўра кечиктирилди

17:25 / 06.03.2025
Москва аэропортида Uzbekistan Airways самолёти шикастланди

19:55 / 19.02.2025