Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбулда терактга алоқадорликда гумон қилинган 8 киши қўлга олинди
Фото: Reuters
Туркия полицияси Истанбул шаҳрида 1 январь кунги терактга алоқадорликда гумон қилиб, 8 кишини қўлга олган. Бу ҳақда CNN Turk хабар тарқатди.
Истанбулнинг Европадаги қисмида жойлашган Reina номли тунги клубга 1 январга ўтар кечаси Калашников автомати билан қуролланган шахс ҳужум қилиши оқибатида 39 киши ҳалок бўлди ва 69 киши жароҳатланди.
Бундан олдинги хабарларда маҳаллий полиция ушбу теракт Ўзбекистон фуқароси томонидан содир этилган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатганди.
Кейинроқ, ИШИД ушбу теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.
Аввалига террорчи полиция томонидан йўқ қилингани айтилди. Аммо бу маълумот тасдиқланмади. Ҳозир у қидирувда.
Мавзуга оид
15:00 / 28.11.2025
Германиялик оила Истанбулда инсектицид билан заҳарланиш оқибатида вафот этди
09:52 / 21.11.2025
Истанбул порти россиялик сайёҳлар бўлган кемага тўхташга рухсат бермади
11:27 / 07.11.2025
Ригада 10 мингга яқин киши Истанбул конвенциясидан чиқишга қарши намойиш ўтказди
08:36 / 31.10.2025