Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўнга яқин амалдорнинг тадбиркорлик фаолияти чекланди
Улар орасида Энергетика вазири ўринбосари Умид Мамадаминов, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов, Миробод тумани ҳокими Анвар Сайфутдинов ҳамда Бўстон тумани ҳокими Санобар Носирова бор.
Тадбиркорлик субъектларида таъсисчи ёки улушга эга бўлган бир қатор мансабдор шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти чекланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини бартараф этиш юзасидан агентлик томонидан чора кўрилган. Жумладан, қуйидаги мансабдорларнинг тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик ва раҳбарлик фаолияти тугатилган:
- “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” ДУК бош директори Шерали Абдужабборов;
- Тошкент шаҳри, Миробод тумани ҳокими Анвар Сайфутдинов;
- “Миллий антидопинг агентлиги” раҳбари Абдушукур Содиқов;
- “Ахборотлаштириш бош маркази” УК раҳбари Дилшод Сарихўжаев;
- Андижон вилояти, Бўстон тумани ҳокими Санобар Носирова;
- “Миллий PR-маркази” ДУК директори Дилфуза Самандарова;
- Энергетика вазири ўринбосари Умид Мамадаминов;
- Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов.
Kun.uz олдинроқ “бизнесмен” ҳокимлар ақида суриштирув эълон қилганди. Мазкур суриштирувда Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими Санобар Носирова ҳамда Миробод тумани ҳокими Анвар Сайфутдинов тадбиркорлик субъектларида улушга эгалиги маълум қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 10 ноябрда кучга кирган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар киритилган. Хусусан, давлат фуқаролик хизматчиси тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга, жумладан, тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажаришга ҳақли эмас. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 мартдаги қарори билан давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг ходимлари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланган.
Мавзуга оид
15:01 / 10.11.2025
Тошкент шаҳри ва Хоразмда тадбиркорлик зичлиги энг юқори
15:11 / 04.11.2025
Битирувчиларни ишга олган тадбиркорлар учун имтиёзлар жорий этилди
11:51 / 27.10.2025
Солиқ низоларини кўриб чиқиш учун эксперт кенгаши иш бошлайди
17:58 / 24.10.2025