Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 12 мартдаги З-А/1-сон қарори билан тасдиқланган Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.
Қарорга кўра, 8-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилади:
“Бунда, олинган тўлов терминали квитанцияларининг асл нусхалари, электрон тижорат битимларидаги томонларни идентификациялаш имконини берувчи электрон чеклар, квитанциялар, хабарлар ва бошқа усуллар ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли реквизитларга эга бўлган бошқа ҳужжатлар юридик шахс бухгалтерияси учун ҳисобот ҳужжатлари сифатида хизмат қилади”.
9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:
“9.Корпоратив банк картаси орқали амалга оширилган тўловлар бўйича ҳисобот ҳужжатлари сифатида тўлов терминали квитанцияларининг асл нусхалари, уларга илова қилинган тегишли савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарнинг “тўланди” муҳри қўйилган тўлов ҳужжатлари, шунингдек, электрон тижорат битимларидаги томонларни идентификациялаш имконини берувчи электрон чеклар, квитанциялар, хабарлар ва бошқа усуллар, инвойс (ҳисоб-фактура) ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатлар хизмат қилади”.
Қарор билан 10-банд ўз кучини йўқотган деб топилди.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026
Тошкентда Наврўз муносабати билан халқ сайиллари ташкил этилади
10:48 / 12.02.2026