Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Илм-фан – 2020»: Ўзбекистонда илмий-тадқиқот фаолият самарадорлиги оширилади
Фото: e-edu.uz
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22 мартдаги «Халқаро ривожлантириш ассоциацияси иштирокидаги олий таълим муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Нидерландиянинг Elsevier компанияси билан ҳамкорликда «Илм-фан – 2020» миллий ривожланиш дастурини ишлаб чиқди.
«Илм-фан – 2020» дастури Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлигини ошириш, жаҳон таълим ресурслари, замонавий илмий адабиётларнинг электрон каталоглари ва маълумотлар базаларига кириш имкониятларини янада кенгайтиришга йўл очади.
Elsevier компанияси фан, таълим ва тиббиёт соҳасида инновацион ечимлар ва маҳсулотларни таклиф этувчи жаҳондаги энг йирик нашриётлардан бири ҳисобланади.
Миллий ривожланиш дастури доирасида юртимиздаги илмий журналларни Scopus ва ScienceDirect халқаро илмий маълумотлар базаси тизимига киритиш, ёш олим ҳамда докторантларга мақолалар тайёрлаш ва уларни нуфузли нашрларда чоп этишида кўмаклашиш кўзда тутилган.
Мавзуга оид
08:49 / 11.09.2025
Россия санкциялар туфайли жаҳон илм-фанидан 3 йилга орқада қолмоқда
15:11 / 19.02.2025
Олимлар 2040 йилда Ернинг ички ядроси ҳаракатдан тўхташи ҳақида огоҳлантирди
16:51 / 21.09.2024
Илм-фанни молиялаштириш: таклиф қилинаётган янги тизим самара берадими?
17:12 / 20.06.2024