Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилади
Фото: pixabay
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда буйрак хасталикларини даволаш ва ўткир буйрак етишмовчилигига қарши тиббий ёрдам кўрсатиш ишларини қониқарсиз баҳолади ҳамда тиббиётнинг ушбу йўналишини яхшилашга доир қарорни имзолади. Унга мувофиқ, мамлакатда Республика нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилади.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда нефрология касалликларига чалинган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини сифат жиҳатидан яхшилаш чоралари кўрилмоқда. Шу билан бирга, мавжуд аҳволнинг таҳлили гемодиализ ёрдамига муҳтож бўлган беморларга тўлиқ тиббий хизмат кўрсатишга тўсқинлик қилаётган муаммолар мавжудлигини кўрсатган.
Хусусан, гемодиализ олиш учун ўринларнинг умумий сони реал эҳтиёждан бир неча баравар кам, кўпгина гемодиализ машиналарининг белгиланган фойдаланиш муддати ўтиб кетган, аҳолига юқори малакали нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш, шунингдек, буйракларни трансплантация қилиш бўйича минтақавий бўлинмаларга эга бўлган ихтисослаштирилган тиббиёт марказини ташкил этишга эҳтиёж мавжуд.
Қолаверса, терминал ва ўткир буйрак етишмовчилигига дучор бўлган беморларни даволашнинг ягона стандартлари ва протоколлари жорий этилмаган, шунингдек, нефрологик касалликларнинг барвақт олдини олиш, уларга ўз вақтида ташхис қўйишнинг самарали тизими, беморларни танлаш ва гемодиализга юбориш тартиб-таомиллари йўлга қўйилмаган. Нефролог мутахассислар, гемодиализ шифокорлар ва гемодиализ бўлинмаларининг бошқа тиббиёт ходимларини тайёрлаш бўйича ягона дастур мавжуд эмаслиги сабабли шифокор-нефрологлар ва гемодиализ бўйича мутахассислар кескин етишмаяпти.
Мавжуд муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш ва камчиликларга барҳам бериш, шунингдек, замонавий инфратузилмани ривожлантиришни таъминлаш ва нефрологик касалликлардан азоб чекаётган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини сифат жиҳатидан яхшилаш мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг аҳолига нефрологик ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш бўйича фаолияти қониқарсиз, деб топилди. Шунга биноан,
бирламчи тиббиёт-санитария ёрдами муассасаларида республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, олий тиббиёт таълим муассасалари клиникалари, республика кўп тармоқли шифохоналарининг етакчи мутахассислари иштирокида тизимли равишда аҳоли тиббий кўрикдан ўтказиш белгиланмоқда.
Тиббий ёрдам кўрсатишнинг барча босқичларида катта ёшдагилар ва болаларда буйрак касалликларига ташхис қўйиш ва уни даволашнинг ягона замонавий стандартлари ва протоколларини жорий этиш ва бошқа чоралар белгиланган.
Қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳар нефрология шифохонаси негизида Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказини ташкил этилади. Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази негизида Тошкент врачлар малакасини ошириш институти "Нефрология, гемодиализ ва буйрак трансплантацияси" кафедраси ҳам ташкил этилади. 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб магистратура ва клиник ординатуранинг "нефрология" ва "болалар нефрологияси" мутахассисликлари бўйича янги йўналишларини очилади.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026
Тошкентда Наврўз муносабати билан халқ сайиллари ташкил этилади
10:48 / 12.02.2026